Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан Халкаро транспорт ва йўл хўжалиги ходимлари касаба уюшмалари бирлашмаси ўртасида хамкорлик Меморандуми имзоланган ва Хамдўстлик Давлатлари билан манфаатли хамкорлик йўлга қўйилган. Жорий йилнинг 30 сентябрь ва 04 октябрь кунлари Қирғизистон республикасининг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро транспорт ва йул хўжалиги ходимлари касаба уюшмалари бирлашмасининг навбатдаги йиғилишида Республика Кенгаши раиси ўринбосари Баҳодир Султонов иштирок этиб тадбир ташкилотчиларига эсталик совғаларини тақдим этди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: