Умумроссия транспорт ва йўл хўжалиги ходимлари касаба уюшмаси тадбири тўғрисида

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан Халкаро транспорт ва йўл хўжалиги ходимлари касаба уюшмалари бирлашмаси ўртасида хамкорлик Меморандуми имзоланган ва Хамдўстлик Давлатлари билан манфаатли хамкорлик йулга куйилган. Шу муносабати билан, Умумроссия транспорт ва йўл хўжалиги ходимлари касаба уюшмалари жамоат ташкилотининг 2019 йил Умумроссия транспорт ва йўл хўжалиги ходимлари касаба уюшмалари ташкил этилганига 100 йил тўлиши муносабати билан 16-19 сентябрь кунлари Россия давлатининг Москва шаҳрида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Баходир Фозилович Султанов тантанали тадбирда иштирок этди  ҳамда тадбир ташкилотчиларга эсдалик  совғаларини тақдим этди.

Print Friendly, PDF & Email