Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Сизга жорий йилнинг 17 феврал куни тармоқнинг “Қизилқумцемент” АЖда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Мехнат Вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг “Мехнатни мухофаза қилиш тўғрисида” Қонуни янги тахрири тарғиботига оид ўтказиладиган тадбирлар” режасига асосан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Мехнат Вазирлиги, тармоқ ва худудий касаба уюшмалари вакиллари иштирокида “Мехнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги тахрири” ва “Касаба уюшмалари, уларнинг хуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги” Қонунига ўзгартиришлар киритиш хақидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг тарғиботига бағишланган семинар ўтказилди.
Семинар ишида тармоқ Республика кенгаши раиси О.Т.Тургунов, Навои вилояти раиси Н.М.Тоғаева, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати К.Ў.Тожиевлар иштирок этдилар. Семинарни корхона бош директори в.б. Бахриддин Саломович Назаров кириш сўзи билан очди.
“Янги тахрирдаги “Мехнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг мазмун-мохияти, мехнатни мухофаза қилишда касаба уюшмаларининг ўрни тўғрисида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши мехнатни мухофаза қилиш бўлими мудири Ч.Қодиров, “Касаба уюшмалари уларнинг хуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги қонуни тўғрисида” юридик бўлим мудири А.Рахматовнинг, “Қизилқумцемент” АЖ да Мехнатни мухофаза қилиш юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича корхона мехнатни мухофаза қилиш бўлими бошлиғи Ф.Бахроновнинг маърузалари тингланди.
Семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларига касаба уюшмаси, қонунчилик палатаси, мехнат вазирлиги вакиллари томонидан тушунтиришлар олдилар. 2017 йилдаги устувор вазифаларни тўлақонли бажарилишини таъминлаш ва ишларни ташкиллаштириш бўйича ўз таклифларини бердилар.
Тадбир дастурига асосан семинар иштирокчилари “Қизилқумцемент” АЖ да ходимларга яратилган шароитлари, уларни мехнатини мухофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва корхона фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: