Куни кеча Наманган вилояти, Чуст тумани, Оғасарой қишлоғида жойлашган “Чуст баркамол авлод” дам олиш масканининг 3 мавсуми очилиш тадбири ўтказилди.
160 нафар болажонлар дам олаётган сўлим гўшанинг табиатига дарровда мослашиб, ўзларининг ўйин-кулгулари билан атрофга жўшқин кайфият улашиб, турли хил кўринишлар, мусиқа садоларига хиром айлаб, диллари яйраётган дам олувчилар учун очилиш тадбири уюштирилди.
Унда транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси бошланғич касаба уюшма ташкилотлари меҳнаткашларининг 35 нафар болажонлари ҳам ёзги таътилни мароқли ўтказаётир.
— Мен ушбу масканда илк бора дам олмоқдаман, — дейди Мохинур Хабибуллаева, — 9 ёшдаман. Бу жойда кўплаб дўстлар орттирдим, айниқса, дугонам Шодия Отаназарова оиласидаги баъзи муаммолардан кўнгли ўксиган экан, ўртоқ сифатида менга бу ерда жудаям яйраб дам олаётгани, ташвишлари ёдидан кўтарилиб, ҳаётидан энди доим мамнун бўлиши ҳақида хурсанд бўлиб гапирди. Биз дам олувчилар мароқли ўтаётган дам олиш кунларимиздан мутасадди раҳбарларга чин миннатдорчилигимизни изҳор этамиз. Биз дугоналаримиз билан кейинги йилда ҳам келишни ўз олдимизга ният қилиб олдик.
Ҳа, уларнинг бундай дам олишлари ташкил этаёган оромгоҳ раҳбари София Олимова, бош етакчи Одина Мирзажонова ҳамда жонкуяр тарбиячилар Ситора Абдуллаева, Нозима Усмонова, Раъно Рустамова, Сухроб Абдуллаевларнинг меҳнатлари беқиёсдир.
Тадбир давомида болажонларга транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари тарқатилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: