“Ўз касбини моҳир эгалари” танлови ўтказилди

Тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши Раёсатининг 2018 йил 11 июндаги БЮ -247/03- сонли хатини ижросини бажариш мақсадида Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, шаҳар ва туманлардаги 30 та корхона, ташкилот ва муассасаларда тақдирлаш тадбирларининг биринчи боосқичи ўтказилди.

Унда муайян соҳада кўп йиллар меҳнат қилиб келаётган тажрибали, ўзига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариб ҳамда ички тартиб қоидаларига амал қилаётган, соҳани ривожлантириш мақсадида олиб бораётган изланувчанлиги, эришган ютуқлари, ташаббуслари, ёшларга ўз касбини сир-асрорларини ўргатиб, шогирдлар тайёрлаётган, меҳнат жамоаси ўртасида обрў-эътибори, жамоатчилик ишларида фаол иштирок этаётган, мамлакатимизда турли соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тўғри англаган ва уларни қўллаб-қувватлаётган мухатассислардан 30 нафари иштирок этиб, “Ўз касбини моҳир эгалари” номинацияси бўйича 12 нафари ташкилот ва муассасалари ҳамда касаба уюшмалари томонидан тақдирланди ва кейинги босқичда иштирок этиш учун тавсия этилди.

 

Print Friendly, PDF & Email