Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 28 декабрь куни имзоланган «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони мазмун-мохиятини Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси Тошкент шахри ва Тошкент вилояти бирлашган касаба уюшма қўмиталари тасарруфидаги бошланғич ташкилотлар касаба уюшмаси фаолларига етказиш мақсадида жорий йилнинг 12 январ куни “Тошшахартрансхизмат АЖ” мажлислар залида фаоллар йиғилиши ўтказилди.
Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси Республика кенгаши раиси ўринбосари Б.Ф.Султонов сўзга чиқиб яхши дам – меҳнатга ҳамдамлиги, хақиқатдан ходимларнинг ўз вақтида, оқилона дам олишини таъминлаш иш унумдорлигини оширишнинг муҳим шартлардан бири ҳисобланиши тўғрисида сўз юритди..
Йиллар давомида ўтказиладиган байрамлар муносабати билан узайтирилган дам олиш кунларида корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ҳамда улар оила аъзоларининг мароқли дам олишини таъминлаш, ички туризмни ривожлантириш мақсадида корхона ва ташкилот рахбарлари, бошлангич касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ишчи-ходимлар учун маданий дам олиш Республикамиз зиёратгохларига саёхатлар ташкил этилганлиги хақида маълумот берилди. Наврўз ва Мустақиллик байрамлари арафасида ишчи ходимларнинг оилавий дам олиш чора тадбирларини ишлаб чиқишни ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси қошидаги “Касаба сайр” МЧЖ билан имтиёзли шартномалар имзолаш тўғрисида таклиф берилди.
Ушбу масала юзасидан сўзга чиққан “Тошшахартрансхизмат АЖ” ходимлар бўлими бошлиғи Д.Абидова, 18-автобус саройи касаба уюшма қўмитаси раиси М.Одилова, “Мега Мурод транс” МЧЖ КУҚ раиси Ж.Ходжаев, “Тошкент вилояти болалар спортини ривожлантириш Жамғармаси” КУҚ раиси М.Хошимовалар сўзга чиқиб ушбу қарор мехнаткашлар орасида хурсандчилик билан қабул қилинганлиги, Республикамиз хаётидаги бундай ўзгаришлар ҳурматли Президентимиз Ш.М.Мирзиеёв томонидан қабул қилинганлиги бу ўзбекистон халқининг манфаатларини ўйлаб, ишчи-ходимларни маънавий-маърифий маданиятини ошириш, уларни ички туризмда иштирокларини таъминлаш учун қабул қилинган мухим қарор сифатида кабул қилинганлигини таъкидладилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: