“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – Муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати”

Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва тармоқнинг Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси ҳамкорлигида Самарқанд вилоят бошланғич касаба уюшма қўмиталари ёшлар билан ишлаш комиссиялари аъзолари раислари, ёшлар фаоллари ҳамда раислари иштирокида Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси-Муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Вилоят Адлия бошқармаси ходими Ф.Нарзуллаев, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари

SAMSUNG CAMERA PICTURES

бирлашмаси раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Абдусаидов, маданий-маърифий ишлар бўлими мудири Ф.Сохибов, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири У.Каримов, архитектура ва қурилиш институти ёшлар билан ишлаш проректори Ў.Худояров, ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Ахунжанов ва Ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти етакчиси О.Хайитовлар иштирок этган давра суҳбатини вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси С.Иззатуллаев кириш сўзи билан очиб, давра суҳбати дастури, мазмун моҳияти ва мақсади билан иштирокчиларни таништирди.

Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси

SAMSUNG CAMERA PICTURES

Ш.Неъматов йиғилганларни автомобил транспорти ходимлари касб байрами ва тобора яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Конституциясининг 26 йиллиги билан табриклаб, давра суҳбати мавзуси юзасидан маъруза қилди.

У ўз маърузасида Конституциянинг қабул қилиниши, Конституция асосида қабул қилинган меҳнат ва ёшларга оид қонун ва қонун ости ҳужжатлари, касаба уюшмалари фаолиятида ёшларнинг роли, Ўзбекистон Президенти, ҳукумати, Ёшлар иттифоқи ва халқимиз томонидан ёшлар олдига қўйилаётган талаблар ҳамда уларнинг бажарилиши борасида батафсил гапириб ўтди.

Маъруза юзасидан институт ёшлар билан ишлаш проректори Ў.Худояров, ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Ахунжанов, вилоят бирлашмаси кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири У.Каримов, йўл қурилиш таъмирлаш унитар корхонаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Я.Файзиев, Жомбой йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бошланғич ташкилоти раиси, бирлашган қўмита ёшлар билан ишлаш комиссияси раиси Х.Нарматов ва бошқалар сўзга чиқиб, касаба уюшмаларида ёшлар томонидан олиб борилаётган ишлардаги ютуқ ва камчиликлар юзасидан нутқ сўзладилар.

SAMSUNG CAMERA PICTURES

Давра суҳбати давомида иштирокчи ёшлар томонидан берилган саволларга тегишли мутасадди ходимлар томонидан жавоблар қайтарилиб, таклифлар қабул қилинди.

Давра суҳбати якунида вилоят касаба уюшма фаоллари ҳамда ёшлари олдига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан қўйилган талаб ва вазифаларни оғишмай, ўз вақтида бажариш тўғрисида келишиб олинди.

Print Friendly, PDF & Email