Республикамизнинг ҳар бир ҳудудида 8 декабр Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 27 йиллиги байрами кенг нишонланди шунингдек, Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси бошланғич ташкилотларида ҳам байрам муносиб қарши олинди.
2019 йил 6 декабр куни Самарқанд архитектура-қурилиш институти спорт залида профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимлари ўртасида стол тенниси спорт мусобақалари ташкил қилинди. Мусобақалар ходимлар ва талабалар бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда касб таълими ва жисмоний тарбия кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан ҳамкорликда ўтказилди.
Мусобақада қурилиш, қурилишни бошқариш, муҳандислик коммуни-кациялари қурилиши, архитектура факултетлари ҳамда ректорат ходимлари жамоаларидан 30 га яқин профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимлар иштирок этишди. Мусобоқалар шахсий биринчиликда ўтказилиб, натижаларга кўра ўринлар аниқланиб совриндорлар тақдирланди.
Профессор ўқутувчилар ва ходимлар ҳамда ёш талабалар иштирокида маънавий-марифий тадбир ташкил этилди унда бугунги кунда амалга оширилаётган қонун ислоҳотларининг мазмун-моҳияти бош қомусимиз олий мақсади қонун устуворлиги эканлиги юзасидан талаба ёшларга кенг давра суҳбати ташкил этилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: