Ғолиблар муносиб тақдирланди!

Республикамизда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, уларни маънан ва руҳан етук бўлиб камол топишлари, билим ва кўникмаларини ҳар соҳада кенгайтириб бориш ҳамда замон талаблари билан ҳамнафас фаолият олиб боришлари чучун бугунги кунда барча соҳада имкониятлар эшиги кенг очилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, шу жумладан Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг фаоллиги ҳам кун сайин ортиб бормоқда.

Жорий йилда КУФК томонидан таъсис этилиб, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгаши томонидан ташкил этилган кўрик танловларда тармоқ касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси тизимида кўрик-танловлар ўтказилди. Ўтказилган кўрик-танловларининг вилоят босқичида :

  • “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш”Энг фаол меҳнат муофазаси вакили” номинацияси бўйича тармоқ тизимидаги Автомобилсозлик касб-ҳунар коллежи вакили Қулжонов Нодир;
  • “Энг намунали бошланғич ташкилот” (аъзолар сони юз нафардан ортиқ) Самарқанд давлат Архитектура-қурилиш институти ходимлар ва талабалар касаба уюшма қўмитаси раиси Ахунжанов Абдурахмон;
  • “Энг масъулиятли ёш иш берувчи” кўрик-танлови Самарқанд автомабилсозлик касб-ҳунар коллежи директори Сирож Хамраевлар фахрли 1-ўринларни қўлага киритиб Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишган эди.

2019 йил 13 декабр куни  мазкур кўрик танловларнинг Республика босқичи ғолиблари эълон қилиниб, Республика босқичида ғолибликни қўлга киритган Самарқандлик совриндорларни тақдирларлаш маросими бўлиб ўтди.

Самарқанд автомобилсозлик касб-ҳунар коллежида ўтказилган тадбирда тармоқ Республика Кенгаши Ёшлар билан ишлаш буйича раис маслаҳатчиси, бош мутахассис Шерзод Неъматов иштирок этиб,Энг масъулиятли ёш иш берувчи” кўрик-танловининг Республика босқичида     1-ўринни қўлга киритган  Самарқанд автомабилсозлик коллежи директори Сирож Хамраев ҳамда “Энг фаол меҳнат мухофазаси вакили” номинацияси бўйича Республика босқичида 2-ўринни эгаллаган Самарқанд автомобилсозлик КҲК меҳнат мухофазаси вакили Қулжонов Нодирларга Республика Кенгашининг дипломи ҳамда қимматбаҳо эсталик совғаларини  тантанали равишда топшириди.

Шунингдек, Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти кичик мажлислар залида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг республика босқичида фаҳрли 2- ўринни галлаган Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти ходимлар ва талабалар касаба уюшма қўмитаси раиси А.Ахунжановга  тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг дипломи ва қимматбаҳо эсталик совғалари топширилди.

Тадбирлар давомида Автомобилсозлик коллежи ҳамда архитектура қурилиш институти профессор ўқитувчилари, ходимлари ҳамда талабалари билан давра суҳбатлари ўтказилиб, унда Республика Кенгаши раиси маслаҳатчиси, бош мутахассиси Ш.Неъматов томонидан Республикада Ёшлар сиёсатига оид масалалар, 22-декабр Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлар кенгашларига сайловлар, Президентимиз томонидан жорий йилнинг 6 декабр куни имзоланган Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунлар юзасидан батафсил тушунчалар берилиб, Ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратиш, сайловларда фаол иштирок этиш ҳамда янги қонун билан чуқур танишишган ҳолда ҳаётга татбиқ этишга давъат этиб, иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоблар берди.

Тадбирларда тармоқ касаба уюшмаси вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси С.Иззатуллаев ва қўмита ходимлари иштирок этишди.

Print Friendly, PDF & Email