Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб Фарғона вилоят БКУҚ таркибидаги ташкилотлар ходимлари ўртасида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида спортнинг 5 та тури бўйича ўтказилган шаҳар Спартакиадаси ўтказилди

2019 йилнг 24-25 август куни “Ахмад ал-Фарғоний” номидаги дам олиш уйида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тармоқ касаба уюшмаси аъзолари ўртасида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида спартакиада ўтказилди.

Спортнинг 5 та тури бўйича ўтказилган мусобақаларида
100 нафардан зиёд спортсевар бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ва аъзолари иштирок этдишди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якуни бўйича 1-2-3 ўрин эгалари ҳамда “Спортни ривожлантиришдаги муносиб ҳиссаси учун”, “Энг маҳоратли хаваскор спортчи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун” номинациялари ғолиблари мусобақа ташкилотчилари томонидан қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирланишди.

Спратакиада якунида ташкил этилган маданий тадбир иштирокчиларнинг мазмунли дам олишларини таъминлаб, уларга юқори кайфият бағишлади.

Спартакиададан кўзланган асосий мақсад корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, уларнинг жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига байрамона кайфият туҳфа этишдан иборат бўлди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email