Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 17 январь куни “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида” ги қарорига асосан Ангор қурилиш ва коммунал хўжалик касб хунар коллежида ўтказилган тадбирда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш бўйича касаба уюшма қўмита аъзолари, касб хунар коллежи талабалари, коллеж раҳбарлари ҳамда фаоллари иштирок этишди.
Тадбирда Ислом Каримовнинг ғоят серқирра ҳаёти ва фаолиятини кенг тарғиб этиш бўйича кўплаб маданий-маърифий ишлар амалга оширилаётганлиги, Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзининг Президент сифатидаги бутун ҳаёти ва фаолиятини юртимизда янги давлат, янги жамият барпо этиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, ўзбек номини, Ўзбекистон номини бутун дунёга тараннум этишдек улуғ мақсадга бағишлаганлигини, халқимиз мамлакатимизда истиқлол йилларида амалга оширилган улкан ўзгаришларни ҳақли равишда Биринчи Президентимиз номи билан боғлашлиги таъкидланди.
Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш билан ўтказилган тадбирларни Биринчи Президентимизнинг Ватанимиз олдидаги унутилмас хизматларига ҳар томонлама муносиб ҳолда ўтказиш бизнинг нафақат вазифамиз, балки муқаддас инсоний бурчимиздир, деб эътироф этилди тадбирда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: