“Устоз ва Шогирд” анъаналарига таяниб

Мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни сақлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш, кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашдек аниқ манзилли тадбирларни амалга оширишда  касаба уюшмаларининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

 Денов Автомобиль йўллардан фойдаланиш Унитар корхонаси касаба уюшма қўмитаси томонидан “Устоз ва Шогирд” анъаналарига таянган ҳолда  мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ишларидаги катта хизматлари, кўп йиллик самарали меҳнати билан  транспорт ва қурилиш соҳаларини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштирок этган мехнат фахрийлар  Маматалиев Искандар ва Артикова Самия аяларнинг   оиласида бўлишиб  уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Мехнат фахрийларимизнинг  мехнатлари боис, Денов  кўчаларидаги йўлларда  таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари бажарилди. Мазкур тумандаги маҳаллаларда йўл қурилиш-таъмир ишларидан аввал кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилиб, дастлаб аҳолининг ичимлик ва оқава сув билан боғлиқ муаммолари ҳал этилди. Шу орқали йўллар соз ҳолга келтирилгач, маҳалла аҳли томонидан йўлларни бузиш, кавлаш билан боғлиқ нохуш хатти-ҳаракатлар қилинишининг олди олинди.

Дарҳақиқат, бугунги тезкор асримизда ўзининг тинчлигини, ободлигини асраб турган давлатгина кучли давлатдир.

Шу боисдан барчамиз хонадонларимиз, кўчаларимиз, йўлларимиз ободлигига ҳисса қўшайлик!

Шаҳримиз кўчалари, йўллари кўркига путур етказмайлик!

Фахрийларимиз мехнатини қадрлайлик!

Print Friendly, PDF & Email