Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Раёсатининг 2020 йил 14 январдаги 17-9 сонли карорига мувофиқ, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарат ходимлари иштирокида Ўзбекистон “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонун тарғиботи 2020 йилда “Касаба уюшмаларида ўтказиладиган ҳисобот сайловларни ўтказишга бағишланган семинарлар ўтказилмоқда.
Жумладан, 2020 йилнинг 27 январь куни тармоқ касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган касаба уюшма қўмитасида тармоқ касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлар раислари ва фаоллари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни, “Касаба уюшмалари тизимида ҳисобот-сайловларни ўтказиш”га бағишланган ўқув-семинар ўтказилди.
Ўқув-семинарда “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун ходимларни касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқларини амалга ошириш, касаба уюшмалари органларини тузиш, уларнинг ҳуқуқлари фаолиятларини кафолатларини таъминлаш, бундан ташқари иш берувчилар касаба уюшмалари вакиллари ва ҳукуматимизнинг манфаатларини уйғунлаштириш борасида касаба уюшмаларини фаолиятини тартибга солишдан иборатлиги семинар иштирокчиларига етказилди.
Ўқув-семинарда иштирок этган тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош юрисконсульти Ш.И.Худойбердиев мазкур Қонуннинг қабул қилиниши касаба уюшмалари фаолиятини тартибга солиш бўйича тизимли қонунчилик базасини яратиш, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, уларга муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш, касаба уюшмаларининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилиш учун қулай шароит ва кафолатлар бериш, касаба уюшмаларининг иш берувчилар давлат органлари билан ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш имконини бераётганлиги, касаба уюшмалари фаолиятини тартибга солиш бўйича тизимли қонунчилик базасини яратиш, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, уларга муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш, касаба уюшмаларининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилиш учун қулай шароит ва кафолатлар бериш, касаба уюшмаларининг иш берувчилар давлат органлари билан ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш имконини беришлиги ҳақида тўхталиб ўтишди.
Ўқув-семинар давомида Қорақалпоғистон Республикаси ташкилотлари бирлашмаси ташкилий ишлар бўлими мудири Г.Р.Илмуродова ва Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси раиси Г.Т.Палуаниёзова Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва тармоқ касаба уюшмаси Уставида касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот–сайловлар ҳар беш йилда бир марта ўтказилиши, касаба уюшмалари органлари беш йил муддатга сайланиши белгилаб қўйилганлигини ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2019 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайлов компаниясини ўтказиш тўғрисида”ги 16-5 сонли қарорининг мазмун мохиятини ҳамда бошланғич ташкилотларда ҳисобот-сайловлар қандай ўтказилиши бўйича тушунтиришлар беришди.
Ўқув-семинар давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: