Янги йил байрами тадбирларини юқори савияда ташкил этишда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида ҳамда касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2016 йил 14 декабрдаги № 5-40 “с” сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг фарзандларига арча томошаларига, спектаклларга ташриф этиши ташкиллаштирилди. Янги йил арча байрами тадбирда Қорбобо болаларжонга ўз совғаларини улашди.
Тармоқ тизимидаги корхона, ташкилотлар меҳнат жамоаларида кўп йил самарали фаолият юритиб, ҳозирда нафақада бўлган фахрийларнинг холидан хабар олинди, уларга байрам совғалари етказилди.
Юқоридаги тадбирларни амалга ошириш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Конституциямизнинг 24 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирдаги маърузаларининг ижтимоий ва сиёсий ҳамда 2017 йилни “Халқ билан мулолқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлигининг аҳамиятини кенг тарғиб қилинди.
Бу каби тадбирлар тармоқ Республика Кенгаши тизимидаги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар худудий бирлашган касаба уюшма қўмиталарида ҳам 2017 йилнинг 10 январига қадар давом эттирилиши белгилаб қўйилган.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: