НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА “ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА БИРЛАШАЙЛИК!” МАЪНАВИЯТ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Яқинда “Наманган автомобиль ўқув ишлаб чиқариш комбинати” МЧЖда “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” мавзусида “Маънавият соати” ўтказилди.

Унда Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Илхомжон Султонов 2017 йил 16 июнь куни  ўтказилган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича харакатлар стратегияси”ни амалга оширишга бағишланган “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форум якуни тўғрисидаги маърузаси тингланди.

У ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг мазмун-моҳияти ҳамда юртимиз тараққиётида тутган муҳим ўрнини иштирокчилар орқали барча даражадаги касаба уюшмалари ташкилотлари, ҳар бир касаба уюшмаси аъзосига етказиш, уларни мазкур дастурий ҳужжат амалга оширилишига сафарбар этиш ҳамда иштирокини таъминлаш хусусида гапирди.

Ҳаракатлар стратегиясининг мақсади олиб борилаётган ислоҳотлар самара-дорлигини тубдан оширишдан, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишдан, мамлакатни модер-низациялаш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдан иборатлиги, хусусан, мамлакатни ривожлантиришнинг қуйидаги 5 та устувор йўналишини нотиқ иштирокларга санаб ўтди.

  1. Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш;
  2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш;
  3. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш;
  4. Ижтимоий соҳани ривожлантириш;
  5. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш.

Мазкур йўналишларнинг ҳар бири мамлакатдаги ислоҳотларни ва янги-ланишларни янада чуқурлаштиришга оид аниқ бўлимлардан иборат.

Ҳаракатлар стратегиясини беш босқичда амалга ошириш назарда тутилмоқда, бунда йилларга бериладиган номларга мувофиқ ҳар йили уни амалга ошириш бўйича Давлат дастури тасдиқланади.

Ўтказилган Форумда шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ни амалга оширишда кўмаклашиш Дастури ҳам қабул қилинди.

Ўтказилган Форумдан кўзланган бош мақсад ҳам жамиятнинг олти ярим миллион нафарга яқин фидойи, ватанпарвар фуқароларини ўз сафларида бирлаш-тирган касаба уюшмаларининг Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишдаги ўрни, вазифаларини белгилаб олиш, барча касаба уюшма фаолларини юрт тараққиёти йўлида Давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган эзгу ишлар рўёби учун бирлаштириш ва бу борада амалий натижаларга эришишдан иборатдир.

“Маънавият соати”да  жамият раҳбари Алишер Раҳимов, Азамат Абдураимов, Улуғбек Мамадалиевлар ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Print Friendly, PDF & Email