Шарғунда “Соғлом она – соғлом бола” оилавий тадбири ўтказилди

Мамлакатимизда оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, жамиятда оналарга алоҳида ҳурмат ва эҳтиром муҳитини  шакллантириш, баркамол авлодни тарбиялаш ҳамда мустаҳкам, соғлом ва аҳил оилани вужудга келишида давлат ҳамда жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган  Давлат дастурининг бажарилишида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш максадида, Сурхандарё вилояти Шарғун Қурилиш касб хунар коллежи касаба уюшма кумитаси томонидан “Соғлом она – соғлом бола”  оилавий тадбири ташкил этилди.

Ушбу тадбирда коллежда фаолият кўрсатаётган касаба уюшма фаолларидан ташкил топган она ва болалар ҳамда  махаллалар, айрим соҳа вакиллари таклиф қилинди. “Соғлом она – соғлом бола”  оилавий тадбири ўтказиладиган  байраманона безатилган тадбир залида  икки нафар оила  беллашдилар.

Тадбирда иштирок этган   она ва болаларнинг оила  аъзоларининг ёшларимиз  ўртасида  миллий қадриятларимизни   таранум  этувчи, жисмоний тарбия ва спортини оммавий турларига қизиқишини ошириш,айниқса оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиши барчада қизиқиш уйғотди. Таъкидлаш  керакки, намойиш  этилган  саҳна кўринишлари йиғилганларга ўзгача кайфият бахш  этди.

Вилоят Хокимлиги ташабусси билан ўтказилган ушбу тадбирда коллеж касаба уюшма аъзоси Нуриева Феруза  вилоят  миқиёсида ўтказиладиган ушбу тадбирга йўлланма олиб, вилоят хокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Print Friendly, PDF & Email