Муҳтарам Президентимиз томонидан 2017 йил мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилиб келинди. Хусусан, йил дастурининг асосий ўзаги бўлган ижтимоий соҳани ривожлантириш, кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўлаб қувватлаш борасида амалга оширилган ислоҳотлар ўз самарасини бериш билан аҳоли турмуш даражасидаги ижобий ўзгаришларда акс этмоқда.
Мазкур жараёнда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раҳбарлигида Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят касаба уюшмалари томонидан Ишчи гуруҳлари тузилиб, вилоятимизнинг барча ҳудудларида кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий-маиший аҳволи ўрганилди.
Ўрганиш натижаларига кўра уй-жой ва маиший техника билан таъминлаш, яшаш жойларини таъмирлаш, тиббий хизмат борасида амалий ёрдамга муҳтож оилалар аниқланиб, мазкур тоифадаги оилалар рўйхати тасдиқланди ҳамда касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 2017 ва 2018 йилларда аҳолининг кам таъминланган тоифаларига беғараз ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий манзилли дастурлар ишлаб чиқилди.
Мазкур манзилли дастурларга мувофиқ вилоят касаба уюшмалари томонидан кам таъминланган, уй-жой ва маиший шаритларини яхшилашга муҳтож оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий аҳволи ҳамда маиший шароитларини яхшилаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, бугунгача вилоят бўйича 1 776 хонадон сохибларига кундалик турмушда зарур бўлган маиший техника жиҳозлари, кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи 96 нафар беморга соғлиғини тиклаши учун 4 миллион сўмдан, 160 нафар оилага уй-жойларини таъмирлаш учун 10 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилмоқда. Яна 32 оиланинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ушбу тадбирлар доирасида касаба уюшмалари вакиллари эҳтиёжманд оилалар хонадонларига бориб, зарур амалий ёрдамларни кўрсатмоқдалар.
Ана шундай хайрли ишлар вилоятимиздаги Пайариқ туманида ҳам ташкил этилди. Хусусан, вилоят касаба уюшмалари вакиллари, шу жумладан Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси ходимлари туманда истиқомат қилувчи 111 нафар кўп болали, ижтимоий ҳимояталаб оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тақдим этилган замонавий маиший техника жиҳозларини ҳадя этдилар.
Шунингдек, туманда касаба уюшмалари томонидан 110 нафар эҳтиёжманд фуқаронинг уй-жойларини таъмирлаб бериш ишлари олиб борилмоқда, шу билан биргаликда 6 нафар бемор инсонга соғлиғини тиклаши учун амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида жарроҳлик операциялари учун зарур бўладиган маблағлар тегишли муассасаларга ўтказиб берилди. Шу билан биргаликда, 2 нафар уй-жойга муҳтож фуқарони уй билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзларига кўрсатилаётган бундай эътибордан вилоятимиз ҳудудларидаги олис қишлоқ ва туманларда истиқомат қилаётган ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилмоқда ва мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси Президентимиз эътиборида эканлигини чуқур ҳис этмоқдалар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: