Жаҳон мамлакатлари қурилиш саноатида инсон соғлиғини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашнингижтимоий-иқтисодий асослари

Бугунги кунда қурилиш саноати жаҳон иқтисодиётининг жадал суръатларда ривожланаётган соҳаларидан бирига айланмоқда. Ушбу тармоқнинг жаҳон умумий ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш таркибидаги улушининг тобора ўсиб бориши натижасида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳамда бино ва иншоотлар қуриш ҳажмининг юқорилиги билан аҳамиятлидир. Дунё мамлакатлари ялпи ички маҳсулотининг 13 фоизи айнан ушбу тармоқда яратилаётганлиги эса, қурилиш инфратузилмасини барқарор ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганлигидан далолат беради. 2020 йилга келиб  мазкур кўрсаткич 4,8 трлн. АҚШ долларига етган бўлса, етти йилдан кейин эса 7,2 трлн. АҚШ долларини ташкил этиб жаҳон ЯИМнинг 15% фоиз улушига эришилиши кутилмоқда[1].  Сўнгги 20 йил ичида жаҳон миқиёсида ўртача аҳоли сонининг ўсиб бориши натижасида саноат тармоқларига бўлган талаб ошиб бормоқда.

Замонавий илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, корхоналарнинг бир қатор салбий оқибатларнинг асосий сабаблари ишчи-ходимларнинг корпоратив ижтимоий жавобгарлик деган янги иборанинг тармоқларга кириб келиши 21-асрнингбарқаорор иқтисодий ўсиш меъзонини белгилаб берди. Бу эса, иш жойларида ижтимоий-иқтисодий самарадорликни оширишга тўсқинлик қиладиган масъулиятсизлик, эътиборсизлик, тартиб-қоидалар ва буйруқларга бўйсунмаслик, билимсизлик, ишни режасиз ва тартибсиз ташкил этиш, сифатсиз бошқарув ва назоратсабабли ишчиларнинг жиддий зарар кўраётгани ҳатто, ўлим даражаси ортиб боришининг асосий меъзонларига айланди.Шу нуқтаи-назардан қурилиш тармоқларида ИССХТнинг илмий асосларини ўрганишда илғор хорижий тажрибалари ва халқаро ҳамкорлик ёндашувларига эътибор қаратсак.

Жаҳон қурилиш саноатида ИССХТ борасида илк халқаро интеграциялашув меҳнат фаолиятида инсон ҳаёти ва хавфсизлигининголий ўрнини таъминлаш мақсади илгари сурилди. Бу эса, ХМТнинг 1991 йил 11 январда кучга кирган 167-сонли ”Қурилишда соғлиқ ва хавфсизлик” конвенциясининг жорий этилишига сабаб бўлди. Ҳозирги кундамазкур конвенцияни 32 мамлакатратфикация қилган бўлиб,қурилиш саноатида юқори ижтимоий-иқтисодий натижаларга эришиб келмоқда

 

Мамлакатлатлар

 

 

Ратификация санаси

Underwriters Laboratories

индекси[2]

Номинал ЯИМ

(млрд, АҚШ доллар)[3]

Аҳоли жон бошига ЯИМ

(млрд, АҚШ доллар)[4]

1 Албания 24.04.2014 67 15,418 5,372
2 Жазоир 6.06.2006 60 172,781 3,980
3 Беларусия 21.11.2001 61 62,572 6,603
4 Бельгия 8 .06.2016 88 517,609 45,175
5 Боливия 10.02.2015 52 42,401 3,670
6 Бразилия 19.05.2006 76 1,847,020 8,796
7 Хитой 7.03.2002 72 14,140,163 10,098
8 Колумбия 06.09.1994 73 327,895 6,508
9 ЧехияРеспубликаси 1.01.993 83 246,953 23,213
10 Дания 10.07.1995 92 347,176 59,795
11 ДоминикРеспубликаси 4.06.1998 59 89,475 8,629
12 Финляндия 23.01.1997 90 269,654 48,868
13 Габон 28.07.2015 56 16,877 8,112
14 Германия 18.11.1993 90 3,863,344 46,563
15 Гватемала 7.10.1991 48 81,318 4,616
16 Гвинея 25.04.2017 33 23,587 2,742
17 Венгрия 22.05.1989 81 170,407 17,463
18 Ироқ 17.09.1990 54 224,462 5,738
19 Италия 12.02.2003 84 1,988,636 32,946
20 Қозоғистон 18.06.2008 67 170,326 9,139
21 Лесото 27.01.1998 44 2,741 1,338
22 Люксембург 8.04.2008 92 69,453 113,196
23 Мексика 5.10.1990 64 1,274,175 10,118
24 Черногория 18. 09. 2015 73 5,424 8,703
25 Норвегия 24.06.1991 94 417,627 77,975
26 Панама 31.01.2008 68 68,536 16,245
27 РоссияФедерацияси 29.10.2018 68 1,637,892 11,162
28 Сербия 16.09.2009 73 51,523 7,397
29 Словакия 1.01.1993 83 106,552 19,547
30 Швеция 7.10.1991 93 528,929 51,241
31 Туркия 23.03.2015 78 743,708 8,957
32 Уругвай 25.05.2005 77 59,918 17,029

Иловада мамлакатларнинг тўрт энг асосий кўрсаткичларини умумлаштирган ҳолда қурилиш саноатининг бугунги кун натижалари ифодаланган. Масаслан, Белорусия ЯИМ 2019 йилда 62 млрд. АҚШ долларини ва аҳоли жон бошига 6600 АҚШ долларини, АҚШнинг Underwriters Laboratories гобал хавфсизлик индексида 61 рейтинг кўрсаткични қайд этиб, ХМТнинг 167-сонли конвенциясини 2001 йилда ратификация қилган маълумотлар умумлаштирилган.Мазкур жадвал орқали мамлакатларнинг иқтисодий салоҳияти билан ИССХТ ўртасидаги боғлиқликларни кўришимиз мумкин.

Мамлакатларда қурилиш саноатининг кўлами жиҳатидан катталиги инсонлар ҳаётиниг ҳам шу даражада хавф остида қолаётгани шунингдек, иқтисодий йўқотишлар ҳам адбатта мутаносиб тенденцияга экани қуйидиги жадвалда ўз аксини топган.

Мамлакатларнинг ЯИМга нисбатан бахтсиз ҳодисалар учун ажратилган пул маблағлари (2019 йил)[5]

 

Мамлакатлар

Номинал ЯИМ

(Млрд. АҚШ доллари)

ЯИМга нисбатан бахтсиз ҳодисалар

сабабли зарар (фоизда)

ЯИМга нисбатан бахтсиз ҳодисалар

сабабли зарар

(АҚШ долларида)

АҚШ 21,439,12 3,25 696,771,40
Европа Иттифоқи 18.705,15 3,26 609,787,89
Жанубу Шарқий Осиё 2.815,05 4,40 123,862,20
АСЕАН 3.225,07 4,12 132,872,88
Корея 1,612,41 3,58 57,724,27
Германия 3,863.34 3,33 128,649,22
Бирлашган Қироллик 2,743.59 2,90 116,872,38
Нидерландия 902.36 3,12 28,153,32
Финландия 269.65 3,34 18,409,62
Сингапур 363,14 3,46 18,934,37
Янония 5,154.48 2,65 141,611,32
Австралия 1,376,26 3,00 41,287,8
Янги Зеландия 203,127 3,19 6,479,1

Эулер Гермес халқаро агентликнинг тадқиқотлари кўра 2014 ва 2018 йиллар оралиғида жаҳон минтақаларида қурилиш фаолиятида бахтсиз ҳодисалар содир бўлиш  хавфи  кескин ортишидан Хитой, Россия, Бразилия, Туркия ва араб мамлакатлари азият чеккан.

Жаҳон қурилиш саноатида бахтсиз ҳодисалар содир бўлиш  хавфи[6]

Эътиборлиси шундаки, ушбу минтақа мамлакатларида юксак даражада қурилиш саноатининг ривожланиб бориши кўпроқ муҳожирларнинг меҳнатга юқори ҳақ тўланиши интилишлари ёки қулайроқ меҳнат шароитларида  ишлаш ҳоҳиши натижасида содир бўлмоқда. Натижада уларнинг ўз мамлакатларининг маҳаллий стандартлар асосида меҳнат муносабатларига таянган ҳолда ишлашлари оқибатида турли профессионал касалликларга чалинишлари ва ўта жидиий бахтсиз ҳодисаларга учраётганини инкор этиш мушкулдир.

Азиз ЗИКРИЁЕВ,
Тошкент Архитектура-қурилишинститути
PhDдокторанти.

[1] http://www.industrytap.com/global-construction-expected-to-increase-by-4-8-trillion-by-2020/1483

[2] https://www.ul.com/news/underwriters-laboratories-inc-discontinues-ul-safety-index

[3] http://statisticstimes.com/economy/projected-world-gdp-ranking.php

[4] https://www.imf.org/external/datamapper/ngdpdpc@weo/oemdc/advec/weoworld

[5] International Newsletter on Occupational Health and Safety 2018 асосида муаллиф ишланмаси.

[6] Euler Hermes, Construction Economic Research, Allianz, Soft landing with a loose seatbelt, 2018, p 9.

 


Print Friendly, PDF & Email