Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмасининг Наманган вилояти бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси 2017 йилнинг 16 январ куни Наманган қурилиш ва дизайн касб-ҳунар коллежида жамоа шартномаларни бажарилиши юзасидан ўтказиладиган умумий йиғилишларни ташкил этишга доир ўқув семинар ўтказди.
Семинарда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг меҳнаткашларни манфаатларини ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш бўлими мудири Л.Ғаниев, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлим мудири М.Қорабоев, ташкилий ишлари бўлими мудири Р.Содиқов ва тармоқ бирлашган касаба уюшмаси вилоят қўмитаси раиси И.Султонов иштирок этдилар.
Наманган вилояти бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари раисларидан иборат 82 нафар ҳамда коллеж ходимларидан 65 нафар иштирокчилар қатнашди.
Йиғилишни тармоқ бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси И.Султонов очиб, сўзни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг меҳнаткашларни манфаатларини ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш бўлими мудири Л.Ғаниевга берди.
Нотиқ ўз сўзида жамоа шартномалари тузиш, уларни бажарилиши, жамоа шартномаларига 2016 йил 23 декабрда кучга кирган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг бандларидан киритилиши ва бир қатор муҳим вазифаларга доир масалаларни ёритди.
Шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлим мудири М.Қорабоев, ташкилий ишлари бўлими мудири Р.Содиқов ҳамда “УзЧасис” корхонаси касаба уюшма қўмитаси раиси А.Махмудовлар ҳам сўзга чиқди.
Шундан сўнг Наманган қурилиш ва дизайн касб-ҳунар коллежининг 2015-2017 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини 2016 йилда бажарилиши бўйича умумий йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда коллеж директори Иброхим Жакбаровнинг ҳисоботи ва коллеж касаба уюшма қўмитаси раиси Абдумалик Мамадалиев ҳисботи иштирокчиларга ўқиб эшиттирди.
Йиғилиш сўнгида бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари, бўлим мудирлари ва қатнашчилар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини баён этишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: