Эзгу ишлар абадий бархаёт

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти, Ўзбекистон давлатининг асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигига қўшган хиссаси, у кишининг сермазмун хаёти ва фаолиятининг ёш авлод тарбиясидаги тутган ўрни ва ахамиятини эътиборга олган холда, таваллуд айёмлари муносабати билан тармоқ корхона ва ташкилотларда, касб хунар коллежлари ва олий таълим муассасаларида хотира тадбирлари ташкил қилинмоқда.

Андижон футболга ихтисослашган мактаб интернати 25-январ куни “Биринчи Президент тўғрисида иншо” кўрик-танлови ўтказилди, 26 январ куни “И.Каримов хотирасига бағишланган” футбол бўйича мусобақа старт олди. Хотира мусобақалари ғолиблари 30 январ куни ўтказиладиган тадбирда тақдирланишлари белгиланган.

“Ўзавтодарётранс агентлиги Наманган вилояти бўлими”да ходимлар ўртасида стол тенниси бўйича хотира турнири ўтказилди. Турнир ғолиблари Наманган бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Ислом Каримовнинг китоблари билан тақдирландилар.

“Қувасойцемент” АЖ “Рохат” профилакторийсида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти хотирасига бағишланган бадиий кеча ташкил этилди. Тадбирда Қувасой шахар маънавият тарғибот бўлими ходими Т.Ўринбоев И.Каримовнинг хаёти ва фаолияти тўғрисида маъруза қилди. Тадбирда 2-ўрта таълим мактабининг ўқувчилари ва ишчи-ходимлар иштирок этдилар. Тадбир дастури доирасида “Рохат” маданият уйи қатнашчилари томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилди.

Тармоқ корхона ва ташкилотларида Ўзбекистон биринчи Президенти И.Каримовнинг таваллуд айёмига бағишланган хотира тадбирлари давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email