Жамоага ҳисоб берилди

Транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг бошланғич касаба уюшма ташкилоти – Наманган қурилиш бош бошқармаси касаба уюшма қўмитасининг II-умимий йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раис ўринбосари Илхомжон Султонов, транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Феруза Эрматова, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси юрист-консальтинги Мавлонбек Зарипов, қурилиш бош бошқармаси раҳабари Сайидахмад Султоновлар иштирок этишди.

Шунингдек, ташкилот ишчи-ходимлари ҳамда умумий йиғилишга сайланган 30 нафар делегатлар иштирок этди.

Йиғилишда аввало, сўз олган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси юрист-консальтинги Мавлонбек Зарипов “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни тўғрисида ҳамда тармоқ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Феруза Эрматова Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси тўғрисида йиғилганларга тушунтиришлар берди.

Шундан сўнг кун тартибига 1- масала юзасидан корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Неъматжон Журабоевнинг «Наманган қурилиш бош бошқармаси касаба уюшма қўмитасининг 2015 йил мартидан 2020 йил мартигача бўлган давр мобайнидаги фаолият якунлари ва навбатдаги вазифалари тўғрисида»ги маърузаси ҳамда навбатдаги 2-масала бўйича тафтиш комиссияси раиси Насимжон Ибрагимовларнинг маърузалари тингланди.

Маърузадан сўнг бошқарма бўлим бошлиқлари Илхомжон Исомиддинов, Одилжон Қодиров, Одилжон Турсуновлар музокара учун сўзга чиқдилар.

Улар ўз сўзларида касаба уюшмасининг тиришқоқлиги билан ҳар ҳафта бошқармада «Маънавият соати» ўтказилиб борилаётгани, ҳафтанинг шанба куни эса соғломлаштириш куни этиб тайинланиб, «Океан» сузиш ҳавзасига ходимларини бориши таш кил этилганли тўғрисида гапириб ўтди.

Ташкилотда ходимларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида кутубхона ташкил этилаётганини алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари Наврўз байрами арафасида бошқарма кубики бўйича спортнинг Мини футбол тури бўйича мусобақа ўтказилиши режалаштирилган.

Музокаралардан сўнг «Наманган қурилиш бош бошқармаси касаба уюшма қўмитасининг 2015 йил мартидан 2020 йил мартигача бўлган давр мобайнидаги фаолияти бир овоздан қониқарли деб топилди.

Кун тартибидаги тармоқ Наманган қурилиш бош бошқармаси касаба уюшма қўмитаси раисини сайлаш тўғрисидаги масала  бўйича делегатлар томонидан вилоят касаба уюшмаси қўмитаси раислигига Неъматжон Журабоев номзоди таклиф этилди ва овозга қўйилиб, овоз бериш натижаларига кўра Неъматжон Журабоев бир овоздан касаба уюшмаси қўмитаси раиси Насимжон Ибрагимов касаба уюшма қўмитасининг тафтиш комиссиясини раиси этиб сайландилар. Кун тартибидаги масалалар кетма кет кўриб чиқилди.

Print Friendly, PDF & Email