Ўзбекистон Республикаси Президентининг ички туризмни ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлари,Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда ходимларни туризмга жалб этилишига кўмаклашиш мақсадида ички туризмни ривожлантириш имкониятидан унумли фойдаланиш, “Ёшларни қўллаб-қуввватлаш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” дастури ҳамда корхонанинг жамоа шартномаси бандларидан келиб чиқиб, корхона ишчи-хизматчиларининг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш, маданий ҳордиқ чиқаришлари учун Мирзачул туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан 28 нафар ишчи-хизматчилари, шу жумладан 1 нафар хотин-қизлар ва 15 нафар ёшлар ,12 нафар ишчи ходимлар ва уларнинг оила аъзолари 2021 йил 31июль куни қўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрининг зиёратгоҳларига саёҳат ташкил этилди.Саёҳатчилар дастлаб “Хазрати Довуд” зиёратгохига, кейин Самарқанд шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов мажмуасини, сўнгра Самарқанд шаҳрининг муқаддас қадамжолари — зиёратгоҳларига саёҳат қилдилар.Саёхатчилар Самарканд шахрининг диққатга сазовор жойлари, меъморий объектлари ва қадимий ёдгорликлари, мадрасалар ва мақбараларни, замонавий қурилиш объектларини томоша қилдилар.
Саёҳатчилар ушбу қадамжоларни зиёрат қилиб бир олам таассурот билан қайтишди. Улар дилларига бир олам қувонч бахш этган саёҳат учун ташкилотчилар Мирзачул ТЙФУК бошқаруви ва касаба уюшма қўмитасига ўз миннатдорчиликларини билдиришди
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: