Жиззах вилоят хокимлиги ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси ходимлари тақдирланди

2021 йилнинг 7 август куни Жиззах вилоят хокимлиги ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси мажлислар залида «Қурувчилар куни»га бағишланган байрам тадбирида Жиззах  вилояти хокими ўринбосари Бахром Омонович Назаров, вилоят хокимлиги қурилиш ва саноат котибияти мудири Рустам Эргашевич Хасанов, Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси раҳбари Хамид Хасанов қатнашди ва вилоят хокимининг Фахрий Ёрлиғи ва эсдалик совғаларини топширди.

Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан  Жонузоқов Анварга Республика Кенгашининг Фахрий Ёрлиғи ва пул мукофоти, тармоқ касаба уюшмаси Жиззах вилояти Кенгаши томонидан бошланғич касаба уюшмаси раиси Шомансуров Баходир 500 000 пул маблағи билан такдирланди.

Print Friendly, PDF & Email