Амалий ёрдам берилди

2022 йилинг 21-25-феврал кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси масъул ходимлари Наманган вилоятига амалий ёрдам бериш учун ташриф буюришди.

Ташриф давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси масъул ходимлари – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ташкилий ишлар бўлими мудири К. Исроилов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг меҳнатни муҳофазаси бўлими етакчи мутахассиси Н.Дадажанов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бош мутахассиси А.Абдуллаевлар тасдиқланган режа-жадвалга асосан транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти кенгаши тизимидаги «BA GLOBAL-HOUSES» масъулият чекланган жамиятида ҳам бўлишди. Ташкилотга борган вақтида масъуллар касаба уюшма раиси А.Мирзажанов билан суҳбатлашиб, ўзаро фикр алмашишиб, керакли тавсиялар беришди.

Жорий йилнинг 25 феврал куни ҳафта давомида амалий ёрдам бериш натижаларига кўра Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилоят кенгашининг мажлислар залида вилоят Кенгаши аппарати ходимлари, тармоқ Республика Кенгашларининг вилоятдаги масъул ташкилотчилари, вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари, Бирлашган қўмита раислари, бошланғич ташкилотлар раҳбарлари ва ҳисобчилари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти кенгаши бошланғич касаба уюшмаси раисларидан 10 нафари иштирок этди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси масъул ходимлари бошланғич ташкилотларда ишчи-ходимларни манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида, ишчи-ходимларни манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда меҳнат муҳофаза қилиш соҳада амалга ошириладиган ишлар тўғрисида иштирокчиларга тушунтиришлар бердилар. Тадбир савол жавоб асосида ўтди.

Print Friendly, PDF & Email