Ҳам амалий, ҳам семинар

2022 йилинг 22-23-феврал кунлари Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг бош мутахассиси Равшан Якуббаев Наманган вилояти ҳудудий кенгашига амалий ёрдам бериш учун ташриф буюрди.

Ташриф давомида вилоят тармоқ кенгашининг ҳужжатлари билан танишиб, текширув жараёнида ўзининг маслаҳатларини берди.

Бундан ташқари, тармоқ тасарруфидаги Наманган мустақил синов лабараториялар уюшмаси, «Техностандарт тест» қўшимча масъулияти  жамияти, “Техноаналит тест” МЧЖ, “Техноаналит тест”МЧЖ, «REINFORORCE AVTO ROAD» МЧЖ бошланғич ташкилотларига борилди ва ҳар бир бошланғич ташкилотнинг ҳужжатлари ўрганилди ва амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, 2 кун давомида вақтдан унумли фойдаланилган ҳолда транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти кенгаши тизимидаги ташкилот, корхона ва муассасаларининг касаба уюшма раислари иштирокида “Мустақил синов лабараториялари уюшмаси”да “Касаба уюшмаларининг ўрни”  мавзусида семинар машғулоти ўтказилди. Семинарнинг асосий мавзусида касаба уюшмаси ташкилий масала, ижтимоий йўналиш, фуқаролар мурожаатлари ва меҳнатни муҳофазаси масалалари кун тартибида бўлди.

Тадбир давомида тушунтиришлар берилди ҳамда иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига-жавоблар берилди.

Print Friendly, PDF & Email