Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши мажлислар залида жорий йилнинг 1 ноябр куни вилоятдаги олий таълим муассасалари талабалари, профессор-ўқитувчилари ва касаба уюшма фаоллари иштирокида 11 ноябр – “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан “Катта ҳаётга-касаба уюшмалари билан” деб номланган вилоят акцияси кўтаринки руҳда ўтказилди. Ушбу акцияда Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтининг 30 нафар талабалари ва бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Максимовалар ҳам иштирок этдилар.
Акция давомида талабаларнинг меҳнат қонунчилиги борасидаги билимлари савол-жавоб тариқасида синовдан ўтказилди. саволларга батафсил ва тўғри жавоб берган Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти талабаси фахрли 3 ўринни эгаллади ва вилоят Кенгашининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: