Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг 2022 йил 15 февралдаги 6-56 “с”сонли Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида Халқаро меҳнат ташкилотининг “Қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисида”ги 167-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида тадбиқ қилиш чора-тадбирларини бажарилиши юзасидан 2022 йил март ойида қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Наманган вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси”да бўлиб ўтган давра суҳбатида вилоят кенгаши меҳнат муҳофазаси бўлими етакчи мутахассиси Джурабаев Одилжон Гайиббаевич юқоридаги мавзу бўйича сўзга чиқиб йиғилганларга тушунтиришлар берди.
Мазкур семинарда Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси тизимидаги корхоналардан 35 нафар меҳнатни муҳофаза қилиш мухандиси, касаба уюшма қўмитаси раиси ва ташкилотчилари иштирок этишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: