Жамоа шартномаларининг йил якунлари бўйича муҳокамалар меҳнат жамоаларида давом этмоқда

Охирги 5 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар шу даражада шиддат билан юз бермоқда, қисқа фурсат ичида шаҳар ва қишлоқларда кўркам бинолар, ижтимоий соҳа объектлари, саноат корхоналари қад ростламоқда.

12-Қурилиш трести АЖ хозирги кунда пойтахтимиздаги йирик қурилиш ташкилотларидан бири эканлиги диққатга сазовордир. Ушбу ташкилотда бугунги кунда 3583 нафар ишчи-хизматчилар жавлон уриб меҳнат қилмоқдалар. Улар томонидан амалга оширилаётган қурилиш ишлари Республикамизнинг чиройига чирой қўшиб кўркам тус олишига улкан ҳисса қўшмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мана шундай қийин вазиятда ҳам иқтисодиётимизнинг етакчи соҳаларидан бўлган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари асло тўхтаб қолмади.

25 март куни 12-Қурилиш трести АЖ бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан 2021-2023 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши якунларига ҳамда 2022 йилга ўзгартириш ва қўшимчалар қабул қилинишига бағишланган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда меҳнат жамоасининг  50  нафар вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда 12-Қурилиш трести АЖ бошқаруви биринчи муовини Тохир Обидович Зокиров ва касаба уюшма қўмитаси раиси Нормаматов Ойбек Каримович, иш берувчи ва касаба уюшмасининг жамоа шартномаларига асосан бажарилган ишлари, корхона ходимлари учун яратилаган қулайликлар, кўшимча имтиёзлар, шарт-шароитлар, ижтимоий иқтисодий ва хуқуқий манфаатларини таъминланганлиги, ходимларни турли сиҳатгохларда имтиёзли ва бепул дам олганлиги, хавфсиз, кулай мехнат шароитини яратилганлиги, спорт соғломлаштириш ҳамда маданий-маърифий тадбирларини уюштириш борасидаги кўплаб ишлар амалга оширилганлиги юзасидан ҳисоботлари ҳамда жамоа шартномасини назорат қилиб борувчи Комиссиясининг Далолатномалари тингланди. Меҳнат жамоаси вакилларидан 49-қурилиш бошқармаси чилангари Абдуллаев Кодир Вахобович, 52-қурилиш бошқармаси бўёқчиси Исмаилов Кадир Набиевич, ХРУМ кранчиси Фахриддин Раззоков ва  1-қурилиш бошқармаси ҳавфсизлик бўйича мухандиси Мирвали Мирсагатовлар сўзга чиқдилар.

Йиғилишда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Хуснитдин Камалович Сайдалиев иштирок этди ва Кенгаш томонидан бошланғич касаба уюшма қўмиталари билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтдилар.

Йиғилиш кўтаринки руҳда музокара ва мунозараларга бой тарзда ўтди. Йиғилиш иштирокчилари томонидан жамоа шартномаси бажарилиши бўйича хамкорликда олиб борилган фаолият коникарли деб бахоланиб 2022 йилда амалга ошириладиган мухим чора – тадбирлар белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email