Ёшлар соҳасидаги муаммоларга самарали ечимлар ишлаб чиқиш, шунингдек, мамлакатимизда 2020 йил декабрь ойида ташкил этилган Ўзбекистон ёшлари форумида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга ва халқимизга Мурожаатномасида қайд этилган ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш билан боғлиқ вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан келишилган “2022 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар” Дастурида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида, мамлакатимизда мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонвий илм-фан ютуқларини, ўз касбини пухта ўзлаштирган баркамол авлодни вояга етказишга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.
Хусусан, Ёшларнинг истеъдодини намоён қилиш, танланган касб ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишини кучайтириш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш ва рағбатлантириш, касбий маҳорати ва малакасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратишга доир тадбирлар ташкил этилмоқда.
Белгиланган вазифалар ижроси юзасидан, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, ёшларнинг халқаро касб эгаллаши, етук мутахассис бўлиб етишишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2022 йил 10 июндаги 6-7“с”-сонли қарори тасдиқланди ҳамда “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови ўтказилмоқда. Иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, уларнинг касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, энг яхши халқаро ишланмаларни касбий таълим тизимига тадбиқ этиш учун замин яратиш мақсадида ташкил қилинган танловда тармоқ транспорт, қурилиш корхона, ташкилот ва муассасаларнинг (25-35 ёшдаги) ишчи, мутахассислари қатнашяпти.
Таъкидлаш керакки, 2022 йил апрел-май ойларида танловнинг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларида ўзлари фаолият юритаётган корхона, хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, қурилиш ташкилотлари ва Олий таълим муассаса ходимлари томонидан 200 нафарга яқин 35 ёшгача бўлган ёшлар қатнашди. Мазкур ходимлар қурилиш, қурилиш-лойҳалаш ишлари, умумий қурилиш устаси, йўл қурилиш ва транпорт соҳаларда ўзлари эришган ютуқлар ва маҳоратини намойиш этдилар. Жараёнда ёшлар янги дўстлар орттириб, ўзаро тажриба алмашиш, ғоялари билан ўртоқлашиши имкониятига эга бўлишди.
Танлов умумдавлат таснифлагичидан танлаб олинган касблар бўйича уч босқичда, туман (шаҳар) (апрел ойида), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (май ойида) миқёсида ўтказилди. Олдинги босқичда ғолибликни қўлга киритган ёшлар кейинги босқичларга йўлланмани қўлга киритишди.
Хусусан 28 июн куни соат 900дан 1400гача Тошкент вилояти Паркент тумани “Кумушкон Спорт” соғломлаштириш мажмуасида “Йилнинг энг фаол ёш мутахассис” танловининг “Энг фаол ёш қурувчи” ҳамда “Энг фаол ёш транспортчи” номинациялари бўйича Республика Босқичи бўлиб ўтади.
Унда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 14 нафардан жами 28 нафар йигит-қизлар иштирок этишади. “Энг фаол ёш қурувчи” ҳамда “Энг фаол ёш транспортчи” номинацияларибўйича Республика Босқичида иштирокчининг иш фаолиятига оид ва эришган ютуқларини акс эттирувчи, тегишли ташкилот раҳбари томонидан имзоланган тавсифий тавсиянома, ўз меҳнат фаолиятида эришган ютуқларини тасдиқловчи ва акс эттирувчи ҳужжатлар, ижодий, бадиий ва илмий ишларининг нусхалари, янги ишланма ва лойиҳалари, лойиҳани тадбиқ қилиш механизми ва унинг самарадорлиги ҳақида маълумотлар, оммавий ахборот воситаларида ўз соҳасига оид мавзуларда чоп этилган мақолалари, ижтимоий-сиёсий фаоллиги, маънавий етуклиги, жамоат ишларида фаол иштироклари бўйича хакамлар хайъати томонидан бахоланиб “Энг фаол ёш қурувчи” ҳамда “Энг фаол ёш транспортчи” номинациялари бўйича Республика Босқичининг ғолиблари аниқланиб Республика Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: