Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигида семинар ўтказилди

        2022 йил 6 июль куни Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда тизим ташкилотларида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бошланғич ташкилоти бўлинмалари фаолиятини самарали йўлга қўйиш” мавзусида семинар ўтказилди.

        Тадбирда Қурилиш вазирлиги марказий аппарат ходимлари, ҳудудий таркибий тузилмалари масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

        Семинарни Қурилиш вазири ўринбосари Ў.И.Тўраев кириш сўзи билан очиб берди.   Унда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош юрисконсульти Л.Нишонова “Жамоа шартномаларида аёллар манфаатлари ифодаси” мавзусида маъруза қилди.

          Шунингдек, тадбирда Қурилиш вазирлиги ҳудудий таркибий тузилмаларида ишлаётган бир гуруҳ аёл ходимлар ишда эришаётган ютуқлари ва фаолликлари учун ташаккурнома ва қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.

           Семинар жонли, савол-жавоблар билан, кўтаринки кайфиятда ўтди.       

Print Friendly, PDF & Email