Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти кенгашининг бошланғич ташкилоти — «BA GLOBAL-HOUSES» масъулиятли чекланган жамияти “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг 2 босқичида 2-ўринни эгаллади.
Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан юборилган диплом ва эсдалик совға билан «BA GLOBAL-HOUSES» МЧЖ меҳнат муҳофазаси вакили Бекзод Райимқулов тақдирланди.
— Ушбу эътибор мен учун 11 ноябр “Касаба уюшмалари куни” байрамига совға бўлди, — дейди жамият меҳнат муҳофазаси вакили Бекзод Райимқулов,- ёш бўлишимга қарамай бундай эътибор мени руҳлантирди ҳамда ишга бўлган масъулиятимни яна оширди. Бундай тадбирлар ташкиллаган Республика тармоқ касаба уюшмаси Кенгашига ўзимни миннатдорчилигимини билдираман.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: