САЁҲАТ ҚИЛИНГ, ҲАЁТНИНГ ҲАР ЛАҲЗАСИДАН БАҲРА ОЛИНГ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  Туризмни ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлари ижросини таъминлаш, ички туризмни ривожлантириш имкониятидан унумли фойдаланиш, Ўзбекистон касаба уюшмалариФедерацияси Кенгашининг  туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлари, 2023-2025 йиллар учун қабул қилинган  “Ўзавтойўл” ДАК ва Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасидаги Тармоқ  Тариф Келишуви, корхонанинг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” дастурларини ижросини таъминлаш  дастури , ҳамда  корхонанинг жамоа шартномаси бандларидан келиб чиқиб,  ишчи-хизматчиларининг бўш вактларини сермазмун ўтказиш, маданий ҳордиқ чиқаришлари учун Жиззах вилояти АЙББ га қарашли Зомин тумани йўллардан фойдаланиш   корхонасида ишловчи   22 нафар  йўлсозлар  — касаба уюшма аъзоларига  Тошкент шаҳри бўйлаб 2 кунлик  саёҳат уюштирилди.

Саёҳатчилар  муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиб, Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, Мустақиллик йилларидаги амалга оширилган  улкан  бунёдкорлик ва ободончилик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Саёҳатчилар дастлаб  пойтахт вилоятидаги “Занги ота” зиёратгоҳини зиёрат   қилишдан бошладилар,  сўнгра Тошкентнинг энг диққатга сазовор жойлари “Хазрати Имом” мажмуаси, “Минор” масжиди, “Шахидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси, “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси,   Мустақиллик майдони, А.Темур хиёбони, “Tashkent city – “Юлдузлар музейи”,«Magic City»,  “AK Citу”,  “И.Каримовнинг кўргазмали зали – Оқсарой, Тошкент телеминорасида бўлдилар.Тошкент шаҳрида қад кўрган янги замонавий уй-жойлар, янги қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар. 

Саёҳат давомида улар  пойтахтимизнинг  диққатга сазовор жойларини  томоша қилишар экан,Тошкентнинг қанчалар чирой очганига, амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларига яқиндан гувоҳ бўлишди. Икки   кун давом этган саёҳат чоғида нафақат гўзал Тошкентнинг қадимий обидалари, буюк аждодларимиз қолдириб кетган маданий меърос объектлари, сўлим боғларига ҳам ташриф буюриб, олам-олам завқ олди.Сўнгра шаҳардаги дунёга машҳур асору атиқалар, тарихий обидаларни кўздан кечирдилар.Тошкентда мислсиз  бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари  амалга оширилганлиги, муҳташам бинолар, спорт мажмуалари, илм даргоҳлари қад кўтарганини яқиндан кўрдилар.

Узоқ йиллардан буён йўл соҳасида  ишлаб келаяпман, Тошкентни кўриш орзуим эди, касаба уюшмаларининг кўмаги туфайли  орзуим ушалди, ушбу саёҳат бир умр хотирамга муҳрланди. Хамкасблар билан саёхат килиш ўзгача бўлар экан. Кўрсатилган эътибор ва меҳмондўстлик учун ташкилотчилардан чексиз миннатдорман.” — дейди  механизатор  Жуманов Сардор.

“Бу галги саёҳатимиз ўзгача бўлди, ходимларимиз мазза қилиб маданий хордиқ чиқаришди. Ушбу саёҳат кишига улкан руҳий, маънавий куч бағишлаб, янги марраларни эгаллашга рағбат уйғотди. Ўйлайманки,ушбу  саёҳатлар ишчиларнинг кайфиятини кўтарибгина қолмай  иш унумдорлигини ошишига ҳам  ижобий таъсир кўрсатади.” — дейди  касаба уюшма қўмитаси раиси Нодира Хўжамқулова.

Саёҳатчилар дилларга бир олам қувонч бахш этган ташкилотчиларга  ўз миннатдорчилигини билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email