Жиззах вилоят АЙҲББ КУҚси томонидан 2024 йил 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёлни қадрлаш – миллатни қадрлаш” ғоя остида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

       Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси , Тармоқ касаба уюшма Республика Кенгаши ва  Жиззах вилоят Кенгашларининг 2024 йил 8 март  “Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёлни қадрлаш – миллатни қадрлаш”  ғояси остида маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш бўйича қарорлари ижроси бўйича  Жиззах вилоят АЙХББ тизимидаги  касаба уюшма ташкилотларида “8 март–Хотин-қизлар куни байрамини нишонлаш  тўғрисида “ ги қарор  қабул қилиниб соҳа  хотин-қизларини эъзозлаш ҳафталиги бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва амалга оширилди.

Ушбу қарорларга асосан , Жиззах вилоят АЙХББ касаба уюшма қўмитаси  ва унинг тизимидаги йўл хўжалиги корхоналарида фаолият юритаётган ва соғлом, баркамол фарзандларни вояга етказиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш, турмушимиз ободлигини янада юксалтиришда ўз ҳиссасини қўшаётган фаол хотин-қизлар , меҳнат фахрийлари рағбатлантирилди , шунингдек  “Аёлни қадрлаш – миллатни қадрлаш”  ғояси   доирасида  тадбирлар амалга оширилди  , ҳамда 8 март – Хотин-қизлар кунини кенг нишонланди.

 Бунда асосий эътибор: ҳукуматимиз томонидан хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини юксалтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича  олиб борилаётган ишларни кенг тарғиб этишга ,  ташкилот ва корхоналарда меҳнат қилаётган ҳар бир хотин-қизларни ва меҳнат фахрийларни байрам муносабати билан табриклашга, ишлаб чиқаришда самарали фаолият юритаётган,  ўз меҳнати билан юртимиз равнақига ҳисса қўшаётган илғор ҳамда фаол хотин-қизларни рағбатлантиришга, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизлар, хусусан, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган аёллар ҳолидан хабар олиш ва моддий қўллаб-қувватлашга , ўзларининг намунали ҳаёт йўли билан барчага ўрнак бўладиган муҳтарам онахонларнинг, меҳнат фахрийларининг ёшлар билан учрашувларини ташкил этишга қаратилди.

Касаба уюшма қўмитаси маблағлари ҳисобидан йўл соҳасида ишловчи ҳар бир хотин-қизлар ва меҳнат фахрийлари , касаба уюшма фаолларининг жами 81 нафарига 8 март байрами муносабати билан  7695,0 (Етти миллион олти юз тўқсон беш минг) сўм миқдоридаги эсдалик совғалари  топширилди, ундан ташқари байрам тадбирларига касаба уюшма қўмитаси ва иш берувчилар маблағлари ҳисобидан 20000,0 (Йигирма миллион )  сўм ишлатилди, хотин-қизлар 3000,0(Уч миллион)  сўм миқдорида моддий рағбатлантирилди.

Print Friendly, PDF & Email