Инсон қалби ҳоҳ катта бўлсин, ҳоҳ кичик бўлсин меҳрга, эътиборга муштоқ бўлади. Бир оғиз ширин сўз қалбларга кўтаринкилик бахш этади. Лекин, бу эътиборни имкониятлари чекланган болажонларга қилсанг, уларни нигоҳларидаги маъюслик ширин таббасумга айланганида кўнглинг тоғдай кўтарилиб, баъзан ҳаётдаги ғам-ташвишлар бу жараён олдида, ўткинчи эканлиги яна бир бор исботини топади.
Бугун кенгаш томонидан Янги йил арафасида Наманган вилояти, Янги Наманган туманидаги “Келажак тонги” ҳамда “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчилар — имконияти чекланган ногиронлиги бор бўлган 2021 йилда туғилган Одилов Муҳаммадсаид Орифжон ўғли ва 2018 йилда туғилган Русулжанова Хадичахон Усмонжон қизи холида хабар олгани борилди. Уларнинг оила аъзоларининг самимий дуолари олиниб, касаба уюшмаси совғалари топширилди.
Йилнинг охирги ойининг сўнги кунларида турган эканмиз, фаолиятимиз дебочасининг бир кунликлигидаги бундай эзгу ишлар ҳали бошланиши холос.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: