Бир неча йилдирки, юртимизда 1 октябрь — Ўқитувчилар ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаб келинмоқда. Минг-минглаб мурғак қалбларга эзгулик ёғдусини сочадиган, ўз ўқувчиларига ҳаёт мактабини берадиган мўтабар зот — ўқитувчи ва мураббийларимизга бугунги касб байрамингиз муборак бўлсин,деймиз!
Ҳақиқатан ҳам, кўз нури ва қалб қўрини, бутун онгли ҳаётини ёш авлодга билим ва тарбия беришга, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга бағишлаган, бир сўз билан айтганда, Ватанимизнинг эртанги кунининг пойдеворини яратаётган бу инсонларнинг олижаноб меҳнатига ҳар қанча таҳсин айтсак оз.
Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат — эҳтиром ва чексиз миннатдорлик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб ва адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик хисси пайдо бўлади. Устозларимиз ўгити, кексаларимиз панд-насиҳатларига амал қилиб борсак, асло кам бўлмаймиз. Бу билан устоз ва мураббийларимиз олдидаги илк бурчимизни адо этган бўламиз. Инсон, аввало, унга билим ва маърифат дунёси сари йўл очиб берган, унинг қалбига юксак инсоний фазилатлар ҳиссини сингдириш йўлида заҳмат чеккан устоз ва мураббийларига нисбатан кўнглида ҳамиша миннатдорлик туйғуси билан яшайди.
Устоз деган номдан фахр пайдо бўлди менда, Тоълеим кулгани шудир, аслида!
Миллий ўзликни англаш, тарихий хотирага садоқат, муқаддас қадриятларни асраш ватанпарварлик туйгусини камол топтиради. Азиз ва гўзал ватанимизда юксак эътиқод билан яшаш, она юртга садоқатли бўлиш, тилимиз, дилимизга ҳурмат билан қараш юртимиз тарихини ўрганиш қалбимизда эзгу ниятларга бой Ватан туйгусини уйготади.
АДТИ академик лицейида 30-сентябрь куни “Устоз ва мураббийлар” куни байрами муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирда чиройли дастурхон ёзилди ва лицейда ишлаб чиқиб кетган фахрий устозлар таклиф қилинди. Фахрий устозларга қимматбахо совғалар берилди. Лицейда ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан таълим бераётган устозлар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Лицейда узоқ йиллар мобайнида ишлаб келаётган рус тили фани ўқитувчиси Жўраев Рахимжон нафақага чиққанлиги, 60 ёшга тўлганлиги муносабати билан фахрий ёрлиқ ва қимматбахо совғалар билан тақдирланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: