Самарқанд Автомобиль йўллари бош бошқармасида меҳнат муҳофазаси ходимларининг ўқувлари ҳамда “Меҳнат муҳофазаси соҳасидаги долзарб масалалар” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди

Самарқанд вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармасида Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси қошида ташкил этилган “Самарқанд касаба зиё” ўқув маркази томонидан Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси тизимидаги Автомобил йўллардан фойдаланиш бош бошқармаси, бошқарма тасарруфида бўлган 14 та туманлар йўллардан фойдаланиш корхоналари, йўллардан мунтазам фойдаланиш, минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати, кўприклардан фойдаланиш унитар корхоналарининг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги ходимлари ҳамда меҳнат муҳофазаси вакилларининг ўқувлари ташкил этилди.

Ўқувлар давомида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири У.Каримов, бўлим етакчи мутахассиси М.Сатторов, бирлашма кенгаши юридик бўлими мудири У.Ғаниев, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари шаҳар кенгаши етакчи мутахассиси, ўқув маркази ўқитувчиси О.Козимов, ўқув маркази директори ўринбосари Б.Тошев ҳамда тармоқ касаба уюшмаси бирлашган қўмитаси раиси С.Иззатулаевлар томонидан ўқув маркази ўқув дастурига асосан ишлаб чиқаришда техника хавфсизлиги, ишчи ва ходимларнинг меҳнат муҳофазаси ҳамда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқига оид қизиқарли мавзуларда маърузалар ўқилиб, намойиш этилган фильмлар ва слайдлар асосида амалий машғулотлар ўтказилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган ўқувлар якунида тест синовлари асосида  иштирокчиларга “Самарқанд касаба зиё” ўқув марказининг Сертификатлари топширилди.

Ўқувлар тугагач, ўқувларда иштирок этган техник ходимлар ҳамда Автомобил йўллардан фойдаланиш бош бошқармаси тасарруфидаги ташкилотлар бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирокида “Меҳнат муҳофазаси соҳасидаги долзарб масалалар” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

Хайрлашиш олдидан ўқув ва семинар иштирокчилари жонли ва мазмунли ўтказилган ўқув жараёни ва семинар учун вилоят касаба уюшмалари ташкилоти бирлашмасига, ўқув маркази маъмурияти ва ходимларига ва тармоқ касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитасига ўз миннтдорчиликларини билдирдилар.

Print Friendly, PDF & Email