“Таъзим сизга азиз — Устозлар”

Дарҳақиқат, илм бу зиё, илм бу дунё, илм бу ўтмиш ва порлоқ келажакдир. Анашундай инсон ҳаётини ҳар жабҳада ўраб турувчи ҳилқат бу илм-у зиёдур.  Ушбу илмни зиёни эса бизларга ўша жажжи қўлларимиздан тутиб ёзишни ўргатишдан то олимлик даражасида камол топишимизга қадар етакловчи азиз устозларимиз беришади.  Айни дамларда юртимизда байрам кетидан байрамлар кўтаринки руҳда кутиб олинмоқда. Азиз ва мўтабар Устозларимизнинг касб байрами 1-октябр Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бутун республикамизда қизғин тадбирлар ташкил этилмоқда.

 Шу жумладан, Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси тизимидаги ташкилотларда қатор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида ҳам куни кеча 1-октябр Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан институт профессор-ўқитувчилари ходимлар ва талабалар касаба уюшма қўмитаси ҳамда 1-курс талабалари иштирокида маданий-марифий ҳамда кўнгилочар тадбир бўлиб ўтди.

Ёш талабалар томонидан тантанали тарзда Профессор-ўқитувчиларни байрам билан табриклаб ажойиб чиқишлар намойиш этишди.

Тадбир давомида байрам муносабати билан шарафли касб эгаларини табриклаш бинобарида Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Ходимлар ва талабалар касаба уюшма қўмитаси раиси А.Ахунжанов сўзга чиқиб, нафақат институт профессор-ўқитувчилари балки, бутун Ўзбекистонда таълим соҳасида фидокорона хизмат қилиб келяётган барча ўқитувчи ва мураббийларни самимий муборакбод этди.

Ҳар қандай буюк инсон ортида унинг ота-онаси ҳамда устозлариниг машаққатлари меҳнатлари туради. Зеро, бежизга доно халқимиз “Устоз отангдек улуғ” деб айтишмаган.

Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳам 1- октябр Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами билан барча устоз, ўқитувчи ва мураббийларни самимий қутлайди.

Байрамингиз муборак азиз устозлар !!!

 

Print Friendly, PDF & Email