26 июн — «Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни» муносабати билан хотин қизлар ўртасида югуриш марафони ўтказилди

Тармоқ Сурхондарё вилояти бирлашган касаба уюшма  қўмитаси  ташаббуси билан тармоқ корхона ва ташкилотлари  хотин қизлар ўртасида 26 июн — «Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни» муносабати билан «Баркамол авлод — гиёҳвандлик, диний экстремизм ва терроризмга қарши!» шиори остидаги акцияси доирасида югуриш марафони ўтказилди.

Мазкур марофоннинг очилиш маросимида Сурхондарё вилоят бирлашган касаба уюшма  қўмита раиси Б. Хаитов  ўз сўзларида Республикамиз хукумати томонидан гиёҳвандликни олдини олиш, ўсиб келаётган баркамол авлодни соғлом қилиб тарбиялашга қаратилган қатор чора — тадбирлар ва амалий ишлар хусусида маълумотлар келтириб ўтди.

Марафонни ўтказишдан асосий мақсад – меҳнаткашлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, бу орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлашдир.

Шунингдек, турли соҳа ходимлари ўртасида ўзаро дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, уларнинг мазкур спорт турига бўлган қизиқишларини ошириш спортнинг енгил атлетика турини оммалаштириш ҳам ташкилотчиларнинг диққат марказида бўлди.

Қизғин ва дўстона беллашувлар остида ўтган мазкур спорт байрамига турли тармоқлар тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари, маҳаллалардаги аҳоли ҳамда ёшлар ҳам кенг жалб этилди.

Марафон  якунлари бўйича  аёллар ўртасида ўтказилган мусобақаларда ғолиб бўлган иштирокчилар ёш тоифалари бўйича 1-, 2- ва 3-ўринлар учун  Сурхондарё вилоят  бирлашган касаба уюшма  қўмитаси томонидан таъсис этилган диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email