28-апрел “Бутунжахон мехнатни мухофаза қилиш куни”

Ушбу кун муносабати билан 24-апрел куни Вилоят бирлашган касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси катта мажлислар залида “Бутунжахон мехнатни мухофаза қилиш куни”га багишланган “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат”мавзусидаги Давра сухбати бўлиб ўтди.

Давра сухбатида вилоятдаги барча корхона ва ташкилотлар, жумладан транспорт ва қурилиш корхоналарида фаолият юритаётган  мехнат мухофаза вакиллари, техника хавфсизлиги мухандислари ва  касаба уюшма қўмита раислари иштирок этдилар.

Давра сухбати кун тартибида “Хаввфсизлик, саломатлик ва келаэжакдаги меҳнат тўғрисида” Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси бош юристконсульти Г.Бабаниязова,  “Ходимлар учун ММХ қилиш бўйича йўл-йўриқлар бериш, бахтсиз ходисалардан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш” бўйича  вилоят Мехнат Бош бошқармасининг мехнатни мухофаза қилиш ва мехнат шароитлари экспертизаси давлат мехнат техник инспектори И.Мамадалиев маърузаси, “Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигини таъминлаш”  мавзусида “Саноатгеоконтехназорат” Андижон  минтақавий инспекциясининг Давлат инспектори З.Мўйдиновлар маърузалари тингланди. Мехнатни мухофаза қилиш сохасига оид муаммолар ва уларни ечими юзасидан фикр –мулохаза ва савол жавоблар ташкил этилди.

Семинар якунида “Мехнат мухофазаси ва хавфсизлиги бўйичча жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик –танлови”нинг 1-босқич ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тармоқ корхоналари ўртасида:

“ЭНГ ЯХШИ ТАШКИЛОТ” НОМИНАЦИЯСИДА

13-МЕХАНИЗАЦИЯЛАШГАН КЎЧМА САФИ МЧЖ – 1-ўрин

ЭНГ ЯХШИ КАСАБА УЮШМА ҚЎМИТАСИ НОМИНАЦИЯСИДА

ВИЛОЯТ ХОКИМЛИГИ “ЯГОНА БУЮРТМАЧИ ИК “  — 1-ўрин

ЭНГ ЯХШИ МЕХНАТ МУХОФАЗАСИ ВАКИЛИ НОМИНАЦИЯСИДА

“КЎК ЧИРОҚ МАЪСУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ – 1-ўрин

“МЕГАТРОН”МАЪСУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ – 2- ўрин

 МЕХНАТ МУХОФАЗАСИ БЎЙИЧА ЭНГ ЁШ МУТАХАСИС НОМИНАЦИЯСИ БЎЙИЧА

“ШУКУРУЛЛО ВОДИЙ ТРАНС”МЧЖ КУЗИБАЕВ МУХАММАДСОДИК — 1-ўрин

“МЕГАТРОН” МАЪСУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ —  КУРБАНОВ АСЛБЕК -2 ўринни эгалладилар.

Ғолиб жамоалар вилоят  касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси диплом ва қимматбахо совғалари билан тақдирландилар. Ғолиблар кўрик танловнинг Республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Print Friendly, PDF & Email