“Бутунжахон меҳнатни муҳофаза қилиш куни“ муносабати билан “Кварц” акциядорлик жамиятида ўтказилган давра суҳбати ўтказилди

2019 йил 26 апрель куни “Кварц” акциядорлик жамиятида 28 апрель “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан давра сухбати ўтказилди. Тадбирда корхона Меҳнат мухофазаси ва хавфсизликтехникаси бўлими бошлиғи Сурайё Хабибуллаева корхонада «Мехнатни мухофаза қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси  қонунларига асосан,  хар бир иш жойидаги мехнат шароитлари мехнатни мухофаза қилиш стандартларига ва қоида  меьёрларига мувофик бўлишини, мехнатнинг соғлом ва хавфсиз шароитларини таьминлаши, ишлаб чикаришнинг хавфли ва зарарли омиллари устидан назорат ўрнатилишини ташкил қилиш, кўрсатмаларига амал килган холда иш юритилганлигини маъруза қилди .

 У маърузасида корхонада барча касблар бўйича  Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Махкамасининг «Мехнат мухофазаси бўйича ўкитиш ва билимларини текширишни ташкиллаштириш тўғрисида»ги 272- сонли Низомга асосан ишлар амалга оширилганлиги ва жамиятдаги хар бир  рахбар ходимлар мехнат мухофазаси бўйича ўкитилганлиги ва  билимлари «Ўзкурилишматериаллари» акциадорлик компанияси томонидан синовдан  ўтказилганлигини айтиб ўтди.

Корхонада иш ўринларини ва  жихозларни жарохат  хавфсизлиги бўйича шаходатдан ўтказиш услубига мувофик иш жойларини шаходатлаш ишлари «LABOUR SYSTEMS» илмий ишлаб чикариш корхонаси томонидан шаходатдан ўтказилган. Шаходатлаш натижалари бўйича 330 та иш ўринларида 2322 та ишчи-ходимлар шаходатдан ўтишган ва 80 та нокулай иш ўринлари мавжуд бўлиб булардан  1031 та ишчи- ходимлар хозирги кунда ишлашмокда ва бу иш ўринларида ишловчи ишчи- ходимларга белгиланган имтиёзлар берилиб келинмокда. Иссик  ва нокулай иш шароитида  ишловчи ишчи-ходимларга сут ва қатик махсулотлари, даволаш- соғломлаштириш таомлари ёз ойларида Олтиарик  шифобахш ичимлик суви билан таъминлаш йўлга кўйилган.

Жамият худудида харакатланишни белгиловчи огохлантирувчи белгилар кўйилган, ўт ўчириш бурчаклари керакли анжомлар билан етарли таъминланган. Бино ва иншоотларда фавкулотда холатлар учун эвакуация планлари ишлаб чиқилиб кўринарли жойларга осиб кўйилган.

Хар бир цех ва бўлимларда  техника хавфсизлиги  бурчаклари ташкил қилиниб, плакатлар билан, хамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш аптечкаси  дори-дармонлар билан таьминланган, уларнинг назорати   мехнат мухофаза вакили, касаба уюшмаси кўмитаси, мехнатни мухофаза килиш ва техника хавфсизлиги  ишчи гурухлари билан хамкорликда олиб борилади.

Корхонамиз ишчи ходимлари «Махсус кийим, махсус пойабзал ва бошка якка тартибдаги химоялаш воситалари» бепул беришнинг намунавий меъёрларига асосан  махсус химоя воситалари билан таьминланганлар. Корхонада махсус  кийим- бошларни тикиш ва таьмирлаш ишлари йўлга кўйилган.Ходимларга даволаш-профилактика хизматлари кўрсатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғликни Саклаш Вазирлигининг 10июль 2012 йилдаги 200 чи- сонли буйруғига асосан, корхонадаги ишчи ходимларни (иш давомида) вақти -вақти билан  тиббий кўрикдан ўтказиш жадвали тузилиб, шахар Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ходимлари билан келишилган холда тиббий кўрикдан  ўтказилмоқда. Хозирги кунда корхонамизда, цех ва бўлимларда жами 620  нафар аёллар ишлаб келмокда, аёллар учун хамма шароитлар яратилган 2 дона гигиенахоналари ташкил килинган.

Биз корхонамизда касаба уюшмаси билан хамкорликда ишларни амалга ошириб келмокдамиз, мехнат мухофазаси ва техника хафвсизлиги жамоатчи-назоратчилар гурухи ташкил килинган бўлиб 83 нафар фаол назоратчилар, иш фаолият юритмокда.

Ўзбекистон Республикаси Мехнатни мухофаза килиш қонунларига асосан Касаба уюшмаси томонидан техника хавфсизлиги конунларига риоя қилиш бахтсиз ходисалар ва касб касалликларини олдини олиш чора- тадбирлари тузилган.  Ишчи-ходимларни кийим–бош, бошка соғликларини сақловчи ёрдамчи воситалари билан таъминланишлари назорат остига олинган, хамда Бошқарув мавъмурияти билан биргаликда мехнатни мухофаза килиш ва техника хавфсизлиги бўйича режалаштирилган барча чора –тадбирдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Мехнатни  ижтимоий мухофаза килиш учун  2018  йил якунларига кўра  харажатлар  2 390  548 300 сўмни ташкил этди. Шу жумладан Шахсий химоя воситалари учун 337 358 300 сўм Даволаш- соғломлаштириш таомлар хамда сутмахсулотлари учун 1 711 423 518 сўм Мехнат мухофазаси чора-тадбирлар учун 341 766 489  сўмКорхонадаги хар бир ишловчи ишчи- ходимларга бир йилда мехнат мухофазаси бўйича 1 068 163 минг сўм сарфланмоқда

Print Friendly, PDF & Email