РАМАЗОН — САҲОВАТ ВА МЕҲР МУХАББАТ ОЙИДИР

Эзгулик, яхшилик, меҳр — оқибат туйғулари гарчи ой, кун танламасада, ушбу Рамазон ойида қалблардаги ғуборларни чиқариб, покланиб, кимгадир яхшилик қилиш киши кўнглини равшан қилади. Мана шундай қалбларга тасалли излаган Булоқбоши туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори И. Собиров ташаббуси билан корхонада фаолият олиб бораëтган 3 нафар ишчиларнинг оилаларига озик-овкат махсулотлари тарқатилди. Оилада ёлғиз боқувчи бўлган йўлсозлар ҳолидан хабар олиниб, оз бўлсада кўмак берилди. Бундай эътибордан ишчи ходиларнинг кўнгли тоғдек кўтарилди. Бу эса инсонийлик билан бир қаторда иш даражасини ошириш, ҳодимларнинг масъулиятини кўтариш, иштиёқини кучайтиришга ҳам хизмат қилади.

 

Print Friendly, PDF & Email