“28 апрел — Бутунжахон мехнатни мухофаза қилиш куни”

Халқаро мехнат ташкилотининг ташаббуси билан 2003 йилдан бошлаб 28 апрел “Бутунжахон мехнатни мухофаза қилиш куни” деб эълон қилиниб, ушбу кунда дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида дунё хамжамиятининг иш жойлари да содир бўлаётган бахтсиз ходисалар ва касб касалликларга чалинишнинг олдини олиш хамда мехнат мухофазаси масалаларига эътиборни янада кучайтиришга қаратилган тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 13 апрел куни “Трансйўлқурилиш” Давлат Унитар Корхонасида ташкил этилган ўқув семинарда хам ходимларга соғлом ва хавфсиз мехнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни олдини олиш, бу борадаги ишларни кучайтиришда иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасида хамкорликни янада ривожлантириш асосий мақсад деб белгиланди.

“Бутунжахон мехнатни мухофаза қилиш куни” арафасида ўтказилган тадбирга ташкилот тасаруффидаги филиалларнинг мехнатни мухофаза қилиш мухандислари, касаба уюшмаси фаоллари хамда корхонанинг масъул ходимлари таклиф этилдилар. Тармоқ Республика кенгаши мехнатни мухофаза қилиш бўйича бош мутахассис Д.Хошимова ўз маърузасида касаба уюшмаларининг корхона ва ташкилотларда мехнат мухофазаси бўйича олиб бораётган жамоатчилик назорати, ходимларнинг тиббий кўрикларини ташкил этиш, жамоатчилик асосида фаолият юритаётган мехнатни мухофазаси бўйича вакилнинг вазифалари, иш ўринларини аттестациясини ўтказиш каби далзарб масалалар тўғрисида сўз юритди. Семинарда  янги тахрирдаги “Мехнатни мухофаза қилиш бўйича қонуни”га киритилган ўзгартириш ва қўшимчаар, касаба уюшмаларининг мехнатни мухофазаси сохасида олиб бораётган жамоатчилик назорати бўйича олиб бораётган ишлари тўғрисида ахборот берди. Тадбир иштирокчиларига “Мехнатни мухофазасини ташкил этишда касаба уюшмаси қўмитасининг иштироки” ва “Мехнатни мухофаза бўйича жамоатчилик   асосида сайланган вакилнинг вазифалари” тўғрисидаги кинороликлар намойиш этилди.

Тадбир сўнгида иштирок этьганларнинг саволларига мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилди.

Print Friendly, PDF & Email