“28 ёшинг муборак — Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!”

Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси тизимида ҳам Ўзбекистон Республикасининг 28 йиллик Мустақиллик байрамига қизғин тайёргарликлар кўрилиб, аъло кайфиятда нишонланди.

Байрам дастурида  Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан кўплаб маънавий, маърифий кўнгил очар  тадбирлар ўтказилиб, унда узоқ йиллар

меҳнат қилган ва ҳозирги кунда нафақада бўлган 20 нафар ёши нуронийлар ҳолидан хабар олинди, уларга байрам совға-саломлари туҳфа этилди,

Корхона ташкилотларда меҳнат қилаётган 900 дан ортиқ  ишчи-ходимларга байрам муносабати билан мукофот пуллари  ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида   моддий ёрдамлар берилди,  жойларда 750 га яқин меҳнаткашларга байрам дастурхонлари ёзилди.

Давлатимиз мустақиллиги байрами муносабати билан тармоқда фаолият юритаётган меҳнатсевар  аёлларга “Умид гулшани” санаторийсига имтиёзли йўлланмалар ажратилди.

20 та профессор — ўқитучи ва ходимларга бир минимал иш хаки (223000 ) сум  миқдорида моддий ёрдам берилди;

Бундан ташқари байрам муносабати билан самарали ҳамда ўз вазифаларини аъло даражада  адо этиб келаётган тармоқ тизимидаги Булунғур туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 12 нафар ходимларга мақтов ёрлиқлари топширилди;

Шунингдек, Бирлашган қўмита тизимидаги корхона ташкилотларда меҳнат қилаётган 15 нафар ходимлар оилаларнинг фарзандларига янги уқув йилида болажонларнинг кўнгилларини шод этиб ўқув қуроллари  совға этилди

Зеро, ёш авлодни муносиб тарбиялаш, камол топтириш, уларга кенг шароитларни яратиш юртимизнинг порлоқ келажаги пойдеворидир!

 

Print Friendly, PDF & Email