Тармоқ касаба уюшмаси Раёсатининг йиғилиши тўғрисида

2017 йилнинг 30 май куни Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш , қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг навбатдаги кенгайтирилган мажлиси ўтказилди.  Раёсат  кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан тармоқ  касаба уюшма ташкилотларининг 2017 йил 1 чораги давомидаги фаолияти тахлил этилди. ”2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ” асосида касаба уюшмалар олдида турган вазифаларни ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар, мавжуд камчиликлар бўйича тахлилий  ахборотлар  тақдим этилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, Нодавлат секторига мансуб  550 та корхона ва ташкилотда бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари тузилиб, уларда меҳнат қилаётган 12000  мингдан ортиқ ходимнинг ижтимоий ҳимояси таъминланди.

Касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан  “Давлат архитектура ва қурилиш”, “Ўзавтойўл” Қўмиталари, “Ўзмахсусмонтажқурилиш”, “Ўзқурилишматериаллари”, , “Тошшаҳартрансхизмат” Акциядорлик  Компаниялари ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти Агентлиги билан 2015-2017 йиллар учун имзоланган тармоқ Келишувларни бажарилиши мавжуд муаммолар ва уларни хал қилиш бўйича бажарилиши лозим чора-тадбирлар белгиланди.

Раёсат мажлисида касаба уюшмалари Республика кенгаши томонидан жойларда сайёр қабулларни ўтказиб бориш орқали ходимларнинг ижтимоий, меҳнат ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш, юзага келиши мумкин бўлган меҳнат низоларини жойида ҳал қилиш масаласига эътиборни кучайтириш, янги иш ўринлари ҳақиқатда яратилганлигини ўрганиш ишларини янада такомиллаштириш, коллеж битирувчиларининг иш ўринларида қўнимлилигини  ўрганиш, ходимларга қулай мехнат шароитлари яратиш орқали бахтсиз ходисаларни олдини олиш, мехнатни мухофаза қилиш ишларини изчил давом эттириш лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, ташкилот, муассасаларда касаба уюшма ташкилотларини тузиш ишларини янада кучайтириш масаласига алоҳида тўхталинди.

Ёз соғлолаштириш мавсумида Тармоқ Республика кенгаши тасаруффида оромгохлар мавжуд корхона ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамжиҳатликда уюшқоқлик билан ташкил этилиши юзасидан вазифалар топширилди.

Раёсат йиғилишида замон билан ҳамнафас бўлиш, бунинг учун фаолият самарадорлигини янада ошириш, эртанги кунга ишонч билан меҳнат қилиш масаласи доимий диққат марказида бўлиши, бу галдаги вазифаларнинг сифатли ижро этилишини таъминлаши алоҳида қайд этилди.

Раёсат йиғилишида фаолиятга оид яна бир қатор масалалар ҳам муҳокама этилди. Йиғилиш якунида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email