Хоразм-Бухоро-Самаркандга саёҳат уюштирилди.

Мамлакатимизнинг  туризм  соҳаси  иқтисодиётнинг истиқболли соҳаларидан бирига айланиб борилмоқда.

Яна бир ҳақиқат шундан иборатки, юрт кўрган, эл таниган одамларда дунёқараш анчайин кенг бўлиб, ҳаётга муносабат шакл шамойил топади.

Яқинда Сурхандарё вилояти Жарқўрғон йўл хўжалик пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси касаба уюшма аъзоларидан 150 нафарининг Хоразм-Бухоро-Самарканд шахарларига саёҳати ташкил этилди.

Саёҳатчилар   дастлаб   Хива ичанкаъласи,  Калта Минор,  Бухоро Арки, Имом  Ал-Бухорий   мажмуасида   бўлишиб,   мустақиллик   йилларида  бу  ерда  амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари билан танишди. 

Улуғбек  расадхонаси,  Хўжа  Дониёр  зиёратгоҳи,  шоҳи   Зинда ансамбли,  Гўри Амир мақбараси,  Бибихоним масжиди, Регистон майдони   ва  шаҳардаги  замонавий иншоотлар,  Самарқанднинг кўхна обидалари,  қолаверса, кенг  ва  равон  кўчалари,  хиёбонлар  ва  бошқа  замонавий    иншоотлар   ҳар  бир  саёҳатчини   ўзига  мафтун  этди.

Бундан ташкари касаба уюшма аъзоларимиз  яна бир бор юртимиз қанчалар буюк ўтмишга эга эканлигини, истиқлол иншоотлари ўз салобати ва махобати билан дунёни  ҳайратга солаётганлигига гувоҳ бўлишди.

Ҳар бир зиёрат кишига улкан руҳий, маънавий куч бағишлаб, янги марраларни эгаллашга рағбат уйғотди.

 

Print Friendly, PDF & Email