“Инсонга наф келтириш-олий бахт” шиорини фаолияти давомида ўзларига мақсад қилиб олган Транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси 1956 йил 19 сентябрда туғилган Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Наманган вилоятидаги Давлат экспертиза бошқармасининг мутахассиси вазифасида ишлаб келаётган пенсионер Каюм Маматхановни бепул йўлланма билан тақдирлади. 25 йилдан буён ушбу даргоҳда суяги қотган К.Маматханов ўзига бидирилган ишончни оқлаб келмоқда.
20 дан ортиқ шогирдларни тарбиялаб, уларни ўз касбини севишга, ардоқлашга ўргатган. Бугун уларнинг кўпчилиги устозидек ўз ишлари билан нафақат туманда, балки вилоят ҳалқ хўжалигини ривожлантиришга муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Тармоқ вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси унинг номзодини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2013 йил 26 январдаги “Санаторий ва дам олиш уйларига бериладиган имтиёзли йўлланмалардан фойдаланишга оид Йўриқномаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 9-24-сонли қарори асосида соғлигини тиклаш учун бепул йўлланма бериш учун танлаб, унга “Косонсой” санаторийсига бепул йўлланма билан тақдирланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: