Президентимиз эътиборидан мамнун аҳоли

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил  12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли Қарори ижросини таъминлаш борасида халқимиз фаровонлигини ошириш, уларни иш билан таъминлаш мақсадида касаначиликни ривожлантириш, кам таъминланган ва ногиронларга хонадонларида томорқаларини ривожлантириш, кичик иссиқхоналар қуриш ва бошқа мақсадларда имтиёзли кредитлар ажратиш билан уларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раҳбарлигида Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

Хусусан, вилоят касаба уюшмалари томонидан Ишчи гуруҳлари тузилиб, вилоятимизнинг барча ҳудудларида кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий-маиший аҳволи ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини уй-жой билан таъминлаш, таъмирталаб уйларини таъмирлаш, маиший техника билан таъминлаш, тиббий хизмат борасида амалий ёрдамга муҳтож оилалар аниқланиб, мазкур тоифадаги оилалар рўйхати шакллантирилиб, 2017 ва 2018 йилларда аҳолининг кам таъминланган тоифаларига беғараз ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий манзилли дастурлар ишлаб чиқилди.

Мазкур манзилли дастурларга мувофиқ вилоят касаба уюшмалари томонидан аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳамда маиший шароитларини яхшилаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2017 йилда вилоят бўйича 1 776 хонадон сохибларига кундалик турмушда зарур бўлган маиший техника жиҳозлари (кир ювиш машиналари, замонавий газ ва электри плиталари, чанг ютгич, электр духовкалар) кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи 96 нафар беморга соғлиғини тиклаши учун 4 миллион сўмдан, 160 нафар оилага уй-жойларини таъмирлаш учун 10 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, 32 оиланинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича ишлар олиб борилди.Ушбу тадбирлар доирасида касаба уюшмалари вакиллари эҳтиёжманд оилалар хонадонларига бирма-бир кириб бориб, зарур амалий ёрдамларни кўрсатмоқдалар.

Ана шундай хайрли ишлар вилоятимизнинг Пайариқ туманида ҳам ташкил этилиб келинмоқда. Хусусан, вилоят касаба уюшмаларидан туманга бириктирилган Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси ходимлари 2017 йил давомида туманда истиқомат қилувчи 111 нафар кўп болали, ижтимоий ҳимояталаб оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тақдим этилган замонавий маиший техника жиҳозлари ҳадя этдилди. 10 нафар фуқаронинг уй-жойларини таъмирлаб берилди, 6 нафар бемор инсонга соғлиғини тиклаши учун амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида жарроҳлик операциялари  ўтказиб берилди. Шу билан биргаликда, 2 нафар уй-жойга муҳтож фуқарони уй-жой  билан таъминлаш ишлари учун уларга маблағ ажратилди.

2018 йилда ҳам мазкур соҳадаги ишлар давом эттирилиб, биргина Пайариқ туманинг ўзида олис ҳудудларда яшовчи, табиий газ билан таъминланмаган аҳолининг 34 нафарига газ плиталари ва газ баллонлари, 70 нафар фуқарога маиший техника жиҳозлари олиб бериш, 6 нафар тиббий хизматга муҳтожлар, 5 нафар уй-жойга муҳтожлар, 25 нафар хонадонлари таъмирталаб бўлган оилалар ҳамда 124 нафар иш билан таъминланишга ва оилавий шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, манзилли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

Мазкур чора-тадбирлар режаси ижроси сифатида куни кеча туман ҳокимлигида туман ҳокимлиги, маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда касаба уюшмалари томонидан туманнинг олис ҳудудларда яшовчи, табиий газ билан таъминланмаган аҳолининг 34 нафарига газ плиталари ва газ баллонлари тантанали равишда топширилди.

Ўзларига кўрсатилаётган бундай эътибордан вилоятимиз ҳудудларидаги олис қишлоқ ва туманларда истиқомат қилаётган ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилмоқда ва мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси Президентимиз эътиборида эканлигини чуқур ҳис этмоқдалар.

 

Print Friendly, PDF & Email