Аёллар айёмига бағишланган спорт тадбири ўтказилди

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти бирлашган касаба уюшма қўмитанинг бошланғич касаба уюшма ташкилоти – Наманган шаҳридаги қурилиш ва дизайн касб-ҳунар коллежида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан спортнинг шахмат, стол тенниси ва пневматик милтиқдан отиш турлари бўйича ишловчи аёллар ва талаба қизлар иштирокида мусобақа уюштирилди.

Кўтаринки руҳда ўтказилган тадбирда талаба қизлардан шахмат турида 1-ўрин 101 гуруҳ ўқувчиси Нозима Абдуғаниева, 2- ўрин 107 гуруҳ талабаси Зуҳра Маруфшаева ҳамда 2-ўрин 101 гуруҳдан Азиза Махмудоваларга насиб этган бўлса, стол тенниси йўналишида ўқитувчи аёллардан 1-ўрин ишлаб чиқариш таълим устаси Муниба Воҳидова, 2-ўрин 104 гуруҳ раҳбари Мукамбар Рахимова ва 3-ўринни 303 гуруҳ ўқувчиси Азиза Сиддиқовалар қўлга киритди.

Шунингдек, пневматик милтиқдан отиш бўйича аввал талаба қизлар баҳслашди. Унда 209 гуруҳдан Ф.Аҳмаджанова, 202 гуруҳдан М.Аҳмаджанова ҳамда 315 гуруҳдан М.Хабибуллаевалар 1,2,3 ўринларни қўлга киритишган бўлса, ўқитувчи аёллардан биология фани ўқитувчиси Муқаддас Воҳидова, қурилиш кафедраси ўқитувчиси Дилфуза Мусаева, иқтисодиёт кафедраси ўқитувчиси Фотима Тожибоеваларга 1,2,3 ўринлар насиб этди.

Бундай спорт мусобақалари бошқа ташкилот, корхона ва муассасаларда ҳам давом этди.

Print Friendly, PDF & Email