Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда туризмни изчил ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросида касаба уюшма фаоллари иштирокини ташкил этиш хамда корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини туризмга жалб этилишини янада ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 17-19 март кунлари Бойсун автомобиль йўллардан фойдаланиш Унитар корхонасининг 150 нафардан зиёд кекса ёшдаги кишилари хамда мехнат жамоаси билан бирга Бойсун-Бухоро-Навоий шаҳарлари бўйлаб саёҳат ва зиёрат ташкил этилди.
Корхона жамоаси саёҳат зиёрат давомида Бухоро шаҳрининг диққатга сазовор жойлари жумладан “Баховуддин Нақшбандий” зиёратгоҳи, «Ситораи Мохи Хоса”, “Арк” саройи, “Минораи Калон” масжиди, “Мир Араб” мадрасаси ҳамда “Лаби ҳовуз” қадимий қадамжоларини зиёрат қилишди.
Ишчи-ходимлар саёҳат давомида маданий ҳордиқ чиқариб, олам-олам таассуротлар билан қайтишди.Тармоқ ташаббуси билан ташкил этилаётган мана шундай тадбирлар касаба уюшма аъзолари қалбида она Ватанга муҳаббат, аждодлар меросига ҳурмат руҳини шакллантиришга хизмат қилиши, шубҳасиз.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: