Саёҳатни юртимиздан бошлаймиз!

Она Ватанимиз Ўзбекистон ҳам саёҳат, ҳам зиёрат учун қулай мамлакат. Юртимизда туризмнинг янги истиқболлари очилиб, турли йўналишларда кенг қамровли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шу сабабли туризм мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини юксалтириш, жойларда янги иш ўринлари яратишда муҳим ўрин тутади.

“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида Термиз дарё порти иш берувчи  хомийлигида  жамиятга мехнати синган кекса ёшдаги меҳнат фахрийлари  хамда  ишчи ходимлардан  80  нафарини тарихий жойлар билан таништириш учун  Бухоро шахрига сайёҳлик сафари ташкил этилди.

Саёхатчилар Бухоро шаҳридаги Сомонийлар мақбараси, Арк қалъаси, Пойи Калон мажмуаси, Улуғбек ва Абдулазизхон мадрасалари, Лабиҳовуз мажмуинининг ўзига хос меъморий жиҳатлари, улар ҳақидаги қизиқарли афсона ва ривоятларига гувоҳ бўлишдилар.

Саёхатчилар Бухородаги  барча муқаддас қадамжоларни зиёрат қилдилар.

Зеро, саёҳат инсонга дам олиш завқи билан бирга бир олам тассурот, янги билимлар ва амалий тажрибалар беришини бугун ҳаммалари билиб олишди.

Print Friendly, PDF & Email